Ташқи сиёсат масалаларига бағишланган йиғилиш
11 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва мамлакатимизнинг хориждаги элчихоналари фаолияти таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати хабар берди.
Унда юртимизнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари, Президент девони вакиллари, ҳукумат аъзолари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, Ташқи ишлар вазирлиги ва мамлакатимизнинг бошқа вазирлик ҳамда идоралари раҳбар ходимлари иштирок этди.