"Тахтақорача" (Китоб) довони очилиши тўғрисида
М-39 "Тошкент-Шаҳрисабз-Термиз" автомобиль йўлининг Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи "Тахтақорача" (Китоб) довонидан ўтган қисмларида 2020 йилнинг 6 январь куни вақтинча кучли қор ёғиши ва кўриш имкониятларининг кескин пасайганлиги сабабли автотранспорт воситаларининг ҳаракати соат 18.00 да вақтинча тўхтатилган эди.
Бугун 2020 йил 7 январь куни соат 12:45 да М-39 "Тошкент-Шаҳрисабз-Термиз" автомобиль йўлининг Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи "Тахтақорача" (Китоб) довонидан ўтган қисмларида автотранспорт ҳаракати йўлга қўйилди.
Автомобиль йўллари қўмитаси
матбуот хизмати