Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Тошкент Жанубий вокзали реконструкция қилинади

10666 26 Январ, 2017 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 103 Kb)


"Тошкент-Жанубий" вокзали капитал таъмирдан сўнг яна маҳаллий рейсларга хизмат қилишни бошлайди.

Ўзбекистон пойтахтида Мустақиллик кунига (1 сентябрь) қадар "Тошкент-Жанубий" вокзалининг кунига 10 минг нафаргача йўловчига хизмат кўрсатишга қодир янги биноси фойдаланишга топширилади.

"Ўзбекистон темир йўллари" компанияси матбуот хизматининг хабар қилишича, капитал таъмирдан сўнг вокзал яна мамлакатнинг бошқа ҳудудларига рейсларни амалга оширишни бошлайди. Сўнгги йилларда вокзал фақатгина шаҳар атрофидаги йўналишларга хизмат кўрсатаётган эди.

Вокзал бир қаватлилигича қолади, туташ ҳудудлар ободонлаштирилади. Вокзал қаршисига фаввора ўрнатилиб, икки томонида автотранспортлар учун тураргоҳ қурилади.

Бино иситиш ва совутиш тизимлари билан таъминланади. Кассалар эса алоҳида бинода фаолият кўрсатади.

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали