Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Тошкент вилоятидаги йўлсозларнинг эришаётган натижалари

9291 18 Апрел, 2018 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 341 Kb)


Тошкент вилоятида автомобиль йўлларини кўнгилдагидек сақлаш, уларни таъмирлаш ва қайта қуриш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада эса Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг вилоятдаги бўлинмаси жамоаси жонбозлик кўрсатмоқда. 

Вилоят ҳудудидан ўтган 14319,2 километр узунликдаги автомобиль йўлларининг сифати ва ҳолати – вилоятдаги йўлсозларнинг доимий эътиборида бўлиб келмоқда. Бу йўлларнинг 10 минг километрдан зиёди – ички хўжалик йўллари бўлса, 3965 км қисми – умумий фойдаланувдаги, шу жумладан, унинг 400 км қисми – халқаро, 1241 км қисми – давлат, қолган 2324 км қисми эса – маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўлларидир. 


Пойтахтдан Бекобод, Самарқанд ёки Чимён томонларга йўлингиз тушса, яъни вилоятни мамлакатнинг қўшни минтақалари билан боғлайдиган йўллардан ўтсангиз, сўнгги йилларида автомобиль йўлларимизни халқаро талабларга мослаштириш мақсадида қилинган ишларнинг нечоғли самаралигига ўзингиз ҳам гувоҳ бўлишингиз мумкин. 

Жорий йилдаги Инвестиция дастурига кўра вилоят ҳудудида жами 8 та объект режага киритилган бўлиб, жами 7,5 км автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш кўзда тутилган. Мазкур ишлар асосан "Гулистон-Оҳангарон", "Оҳангарон-Ангрен" йўналишларида ҳамда Қибрай ва Юқори Чирчиқ туманлари ҳудудидан ўтувчи асосий йўналишдаги автомобиль йўлларида амалга оширилади. Бугунги кунда ушбу объектларнинг трасса йўналишларини белгилаш ва лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш ишлари якунига етмоқда. Қибрай ва Юқори Чирчиқ туманларини Тошкент шаҳри билан боғловчи янги автомобиль йўлини қуриш ишлари бошланган бўлиб, бугунги кунда дастлабки ер ишлари бажарилмоқда.


Бундан ташқари вилоят ҳудудида жами 13 та объект тўла таъмирлаш режасига киритилган бўлиб, жами 8 км узунликдаги автомобиль йўлларини тўла таъмирлаш кўзда тутилган. Бугунги кунда дастурга киритилган 4Р2 "Тошкент ш. – Нурафшон ш." автомобиль йўлининг 11-13,5 километрлари ва 17,5-26,5 километрлари қисмида таъмирлаш ишлари бажарилмоқда.


Йўллар – йилнинг тўрт фаслида ҳам доимий эътибор ва меҳнат талаб қиладиган иқтисоднинг қон томирлари ҳисобланади. Бугунги кунда вилоятнинг барча туманларидаги умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, жами 6,8 км узунликда йўл қатнов қисми таъмирланди. Юқоридагилардан ташқари жорий йилда 259,2 км узунликдаги ички йўлларни таъмирлаш режалаштирилган.

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси

матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали