Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Тошкент йўлларидаги таъмирлаш ишлари давом этмоқда

10400 26 Май, 2017 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 3052 Kb)


Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика Йўл жамғармаси бошқарув кенгаши томонидан 2017 йилнинг 7 март куни тасдиқланган "2017 йилда Тошкент шаҳри туманларининг йўл инфратузилмасини ривожлантиришнинг манзилли дастури"га мувофиқ пойтахт кўчаларидаги таъмирлаш ишлари давом этмоқда.

Ҳозирги лавҳада қўмита таркибидаги фақат биргина ташкилот – "Трансйўлқурилиш" ДУК томонидан Тошкент шаҳрида амалга оширилган ишларга назар ташласак.

Айни вақтга қадар корхона томонидан пойтахтнинг бешта туманидаги бир қатор кўчаларда – умумий ҳисобда 11,81 км узунликдаги йўллар жорий ва тўла таъмирланди. Бунда - 207000 м² жойга асфальт ётқизилди, 3060 п/м лотоклар, 8840 п/м бордюрлар ўрнатилди ва бошқа ободончилик ишлари амалга оширилди.

Жумладан, Олмазор туманидаги - "Талабалар" кўчасида 2,86 км, "Мухбир" кўчасида 1,3 км, "Бешқўрғон" кўчасида 1,7 км; Учтепа туманидаги - "Гулистон" кўчасида 2,1 км, "Қурилиш" кўчасида 1,6 км; Чилонзор туманидаги Чўпонота кўчасида 1,1 км; Миробод туманидаги "Туркистон" кўчасида 0,9 км; Мирзо Улуғбек туманидаги Махтумқули кўчасида эса 0,25 км йўллар таъмирланди.

Қуйидаги фотосуратларда "Трансйўлқурилиш" ДУК томонидан пойтахтда амалга оширилган юқоридаги ишларнинг айрим мисоллари акс этган:









Бугунги кунда бошқа кўчалардаги йўл қурилиши ва таъмирлаш жараёнлари дастур бўйича давом эттирилмоқда.

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси 

матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали