Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Тошкентда Афғонистон делегацияси билан учрашувлар бўлиб ўтди

7273 10 Январ, 2017 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 437 Kb)


Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 9 январь куни Тошкентда Афғонистон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Ҳикмат Халил Карзай билан учрашди. 

Мулоқот чоғида мамлакатларимиз ўзаро ҳамкорликни янги босқичга кўтаришдан манфаатдор экани таъкидланди. Икки томонлама алоқаларнинг бугунги ҳолати ва истиқболи юзасидан фикр алмашилди. 


Ўзбекистон Афғонистондаги қурилиш, энергетика, тоғ-кон саноати ва таълим соҳаларидаги лойиҳаларда иштирок этиб келмоқда. "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти томонидан Ҳайратондан Мозори Шарифгача темир йўл линияси қурилган. Мамлакатимизнинг кўмаги билан Афғонистонда кўприклар, юқори вольтли электр линиялари, оптик толали кабель линиялари, сув таъминоти тармоғи барпо этилган. Мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш учун ҳали фойдаланилмаган имкониятлар кўп. 

Учрашувдан сўнг Ўзбекистон – Афғонистон сиёсий маслаҳатлашувларининг биринчи раунди бўлиб ўтди. 

Тадбирда мамлакатларимиз ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт коммуникациялари, маданий-гуманитар каби соҳалардаги алоқаларни ривожлантириш, шунингдек, халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар муҳокама қилинди. 

Афғонистон делегацияси Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида ҳам музокара ўтказди.

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали