Туркия компанияси билан музокаралар
Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасида юртимизга ташриф буюрган Туркиянинг "Алтекма" компанияси раҳбарияти билан амалий учрашув бўлиб ўтди.
Мазкур учрашувдан кўзланган асосий мақсад – Ўзбекистон автомобиль йўлларининг қурилиши ҳамда сақлаш ишларида қўлланиладиган йўл чизиқлари маҳсулотлари ҳамда йўл белгилари ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорлик масалаларини муҳокама этишдан иборат эди.
Учрашув чоғида Ўзбекистонда йўл чизиқлари ва йўл белгиларида қўлланиладиган юқори сифатли махсус бўёқлар ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил этишнинг истиқболлари муҳокама этилди.
Музокаралар давомида томонлар ўзаро манфаатли алоқаларнинг муҳим жиҳатлари бўйича истиқболда ҳам ўзаро ҳамкорликка тайёр эканликларини билдиришди.
Автомобиль йўллари давлат қўмитаси
матбуот хизмати