Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Туркманистон Президентининг Ўзбекистонга ташрифига доир

9092 6 Октябр, 2015 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 103 Kb)


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 2015 йил 7-8 октябрь кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади. 

Олий даражадаги учрашувлар чоғида Ўзбекистон ва Туркманистоннинг сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт ва коммуникациялар, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш, долзарб минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган. 

Ташриф якунлари бўйича икки давлат раҳбарларининг Қўшма баёнотини қабул қилиш, иқтисодиёт, транспорт, божхона, туризм, фан-техника, соғлиқни сақлаш ва спорт соҳаларидаги ўзаро манфаатли алоқаларни изчил ривожлантиришга доир қатор ҳужжатлар имзоланиши мўлжалланган. 

ЎзА 

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали