Халқаро сертификат топширилди
2019 йил декабрь ойида "Cert International" халқаро сертификатлаш ташкилоти қўмита тизимидаги "Автомобиль йўллари илмий-тадқиқот институти" унитар корхонасига халқаро сертификат топширди.
Гап шундаки, диагностика, йўлнинг паспорти, автомобиль йўлларини лойиҳалаш, йўл инфратузилмаси ва автомобиль йўллар кадастрини яратиш ва юритиш, шунингдек, маълумотлар банкини шакллантириш, умумий фойдаланувдаги автомобиль йўллари учун норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва соҳага тадбиқ қилиш, лаборатория синовлари, йўл қурилиши материаллари ва йўл қурилиши сифатини назорат қилиш соҳаларига оид O'zDSt ISO 9001:2015 миллий стандарти ва ISO 9001:2015 халқаро стандартига мослиги бўйича мувофиқлик сертификатларини топширилди.
Автомобиль йўллари қўмитаси
матбуот хизмати