Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Хоразмдаги қулаб тушган кўприк таъмирланмоқда

9187 27 Август, 2018 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 101 Kb)


Жорий йилнинг 14 август куни Хоразм вилоятидаги давлат аҳамиятига эга бўлган 4Р-164 "Хонқа-Янгиариқ-Чиқирчи-Хива" автомобиль йўлининг 6,1-километридаги "Қорақош" заҳкаш кўпригида авария содир бўлган эди.

Хонқа ва Янгиариқ туманларини боғлаб турган, эни 14, узунлиги 24 метрдан иборат мазкур кўприк 1975 йилда қурилган бўлиб, 1989 йилда қатнов қисми ҳар икки тарафга 12 метрли плита билан кенгайтирилган эди. 

Бугунги кунда мазкур кўприкда Хоразм кўприклардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан тиклаш ишлари бошланган бўлиб, бу ишлар билан 20 нафар ишчи ва хизматчилар, 10 га яқин махсус техникалар сафарбар қилинган. Автомобиллар қатнови учун эса вақтинчалик айланма йўл ташкил этилган. 

Маълумот ўрнида айтиш керакки, 14 август кунги кўнгилсиз воқеа натижасида турли даражада жароҳат олган, Хонқа туман йўллардан фойдаланиш корхонасига қарашли, давлат рақами 90 294 КАА юк машинасида бўлган ҳайдовчи ва ишчиларга ўша куннинг ўзидаёқ тиббий ёрдам кўрсатилган. Бугунги кунда уларга шифохонадан уйига жавоб берилган ҳамда даволаниб, ўз вазифаларига киришишган.

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси

матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали