Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Япония Бош вазирининг Ўзбекистонга ташрифига доир

8296 24 Октябр, 2015 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 98 Kb)


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Япония Бош вазири Шиндзо Абэ 2015 йил 24-26 октябрь кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади. 

Олий даражадаги учрашув ва музокаралар чоғида Ўзбекистон ва Япония ҳамкорлигини янада ривожлантиришга оид кенг кўламли масалаларни, минтақавий ва халқаро сиёсатга доир долзарб муаммоларни муҳокама қилиш режалаштирилган

Ташриф якунлари бўйича томонларнинг Қўшма баёноти қабул қилиниши, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техникавий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган ҳукуматлараро, идоралараро ва бошқа кўплаб ҳужжатлар имзоланиши мўлжалланган

ЎзА

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали