Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Яхмалакка қарши янги реагент ихтиро қилинди

9015 31 Июл, 2015 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 102 Kb)


"Ўзавтойўл" ДАК тизимидаги Автомобил йўллари илмий-тадқиқот институтида бугунги кунда кўплаб илмий ихтиролар ва тадқиқотлар устида иш олиб борилмоқда. Шулардан бири – яқинда синовдан ўтган йўллардаги яхмалакка қарши экологик хавфсиз кимёвий реагентлардир.

"Максам-Чирчиқ" АЖ билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган яхмалакка қарши реагент, 2014 йилда Автомобил йўллари илмий-тадқиқот институтида лаболратория текширувларидан ўтказилди. Бевосита амалий текширув синовлари эса 2015 йилнинг 21 феврал ва 10 март кунлари Қамчиқ довонида, яъни А-373 "Тошкент-Ўш" автомобил йўлида олиб борилди.

Институт директори О.Зияевнинг маълумот беришича, яхмалакка қарши реагентни Республикамиз автомобил йўлларида қўллаш учун институт томонидан "Методик қўлланмалар" ишлаб чиқилган.

Реагентнинг кимёвий таркиби карбамид, калтсий нитрати ва магнийдан иборат. У экологик жиҳатдан хавфсиз бўлиб, йўллардаги бетон қопламалар ва тўсиқларни емирмайди, шунингдек, қишги шароитларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.


Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали