"Автомобил йўлларидан фойдаланиш ва техник холатини тахлил қилиш маркази" унитар корхонаси
"Автомобил йўлларидан фойдаланиш ва техник холатини тахлил қилиш маркази" унитар корхонаси
Салаев Фахриддин Фарходович
Қабул кунлари: Душанба-Пайшанба соат 8:00-17:00
100000, Тошкент ш., Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик кўчаси, 68 уй
(0 371) 207-19-08
Расмий вебсайти: www.ekspertiza.uz
"Йўл лойиҳа экспертиза" унитар корхонасининг функционал вазифалари
- маблағлардан фойдаланиш йўналишларини асослаш мақсадида йўл ишларининг турлари ва таркиби, автомобиль йўллари қуриш, қайта қуриш, таъмирлаш ва сақлаш ишлари объектларини техник иқтисодий асослаш ва лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш;
- ўрнатилган тартибда инвестиция лойиҳаларининг ТИА (ТИХ) ва ишчи лойиҳаларни, шунингдек автомобиль йўлларини ва улардаги муҳандислик иншоотларини лойиҳалаш, қуриш, қайта қуриш ва таъмирлаш лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш ва экспертиза хулосаларини бериш;
- автомобиль йўллари соҳасида ягона экспертиза сиёсатини амалга оширишда иштирок этиш;
- туман режалаштириш лойиҳалари, шаҳарларнинг бош режалари, режалаштириш ва қурилиш, ҳамда бошқа режалаштириш ҳужжатларининг автомобиль йўллари, кўприк, йўл ўтказгичлар ва йўл иншоотларига оид қисмини қурилиш меъёрлари ва қоидаларига мослигини экспертизадан ўтказиш;
- автомобиль йўллари тармоғини ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган концепция ва дастурларни экспертизадан ўтказиш;
- автомобиль йўллари соҳасида бажариладиган илмий-тадқиқот, тажриба-синов, лойиҳалаш, муҳандислик-қидирув, геодезия ишларини экспертизадан ўтказиш;
- автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш, қайта қуриш, таъмирлаш ва сақлаш ишларини экспертизадан ўтказишга оид илмий асосланган техник меъёрларни ишлаб чиқишда қатнашиш;
- аэродромлар қурилиши ва қайта қуриш ишлари лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш;
- автомобиль йўллари соҳасида кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ишларини амалга оширишда қатнашиш;
- автомобиль йўлларини қуриш, таъмирлаш ва сақлаш масалаларида экспертиза фаолияти бўйича халқаро ҳамкорликни кенгайтиришда қатнашиш;
- автомобиль йўлларида муҳандислик иншоатларни, яъни кўприк, йўл ўтказгич (путепровод), тоннел, ҳар хилдаги сув ўтказиш ва бошқа иншоотларни ҳолатини таҳлил қилиш, таклифлар тайёрлаш, ҳамда муҳандислик иншоотлар паспортларини тузиш;
- автомобиль йўллари ва муҳандислик иншоотларида фавқулотда содир бўлган ҳолатларни олдини олиш (сел, қор қўчиши, ер кўчишлари) ва бартараф этиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш;
- умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллардан ўта оғир ҳамда меъёрлардан ошган ҳажм ва ўлчамдаги юкларга эга бўлган автотранспорт воситаларини ҳаракатланишини республика бўйича ўтказиш ва рухсатномаларни расмийлаштириш;
- автомобиль йўлларига оид статистик маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш, прогнозлаштириш, йўл инфратузилмасини узоқ муддатга режалаштиришни мувофиқлаштириш;
- фавқулотда ҳолат юз берганда автомобиль йўллари ва кўприк иншоотларини тиклаш бўйича дастурларни тузиш;
- ўрта муддатли ва узоқ муддатли дастурларни ҳамда республика автомобиль йўллари тармоғини ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича алоҳида инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;
- ўрнатилган тартибда Муассиснинг хориждаги фаолиятини юритишда иштирок этиш, техник-маслаҳат хизмат кўрсатиш ва фаолиятини мувофиқлаштиришда иштирок этиш;
- қурилишда муҳандислик фаолияти;
- автомобиль йўллари ва ундаги иншоотларни ҳисобга олиш, баҳолаш ва мониторинг учун уларни соҳавий кадастрларини яратиш ва олиб бориш;
- йўл-транспорт коммуникацияларини ўта муҳим объектларини паспортларини тайёрлаш;
- халқаро талаблар даражасидаги автомобиль йўллари ва барча иншоотлар бўйича ҳамда транспорт соҳалари учун кенг қамровли мутахассисларни қайта тайёрлаш;
- мутахассислар тайёрлаш ва йўл соҳасининг моддий-техник базасини ривожлантириш мақсадида чет эл фирма ва компанияларини ўрнатилган тартибда жалб қилиш;
- йўл қурилишида ишлатиладиган янги материаллар ва технологияларни жорий қилиш бўйича тажриба лойиҳаларини амалга ошириш;
- автомобиль йўллари соҳасига оид барча турдаги изланишлар ва илмий тадқиқот ишларини амалга ошириш;
- амалдаги қонунчилик асосида йўл соҳасининг таъқиқланмаган консалтинг, агентлик, ваколатлик, консигнацион, дилерлик каби ишларни бажариш ҳамда маркетинг, сервис, транспорт, реклама ва бошқа фаолиятларини амалга ошириш;
- қуриладиган объектларда техник назоратни амалга ошириш;
- йўл соҳасидаги мутахассислар малакасини ошириш, тажриба алмашиш ишларини амалга ошириш;
- хорижий давлатлар мутахассисларини (амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда) тажриба алмашишга, маърузалар ўқишга ва вақтинча ишлашга таклиф этиш;
- ўқув базасини ташкил қилиш билан мутахассисларни ўқитиш ва уларнинг малакасини ошириш;
- маслаҳат хизматларини кўрсатиш;
- хорижлик мутахассисларни ўрнатилган тартибда таклиф қилган ҳолда илмий-назарий-амалий конференциялар, семинарлар ташкил қилиш ва ўтказиш;
- аҳолига маиший хизматларнинг барча турларини кўрсатиш;
- меҳмонхона хизматлари;
- илмий-амалий изланишлар, илмий ишлар ва бошқа ишланмаларни, янги технологияларни, "ноу-хау"ларни яратиш, сотиб олиш ва сотиш, ҳамда уларни ишлаб чиқаришга татбиқ этиш;
- хайрия ва ҳомийлик фаолияти (Муассис билан келишилган ҳолда);
- белгиланган тартибда ташқи иқтисодий фаолият;
- автомобиль йўлларини таъмирлаш ва сақлаш учун маблағлар сарфини мунтазам таҳлилини олиб бориш;
- автомобиль йўллари ва минтақавий йўлларни қуриш, таъмирлаш ишларига лойиҳа – харажат ҳужжатларини тайёрлаш;
- кўприклар қурилиши ва таъмирлаш ишларига лойиҳа – харажат хужжатларини тайёрлаш;
- шағал, қум, асфальт, оҳак, темир-бетон маҳсулотлари ва бошқа қурилиш ҳамда йўл қурилиши махсулотларини ишлаб чиқариш;
- нефть маҳсулотларини қайта ишлаш, улгуржи ва чакана савдони ўрнатилган тартибда ташкил қилиш ва уюштириш;
- типография, полиграфия хизматларини жорий этиш, техник йўриқномалар ва журналлар чоп этиш;
- Марказий Осиё республикалари инфратузилмаларининг турли секторларида консалтинг хизматларини амалга ошириш, шу жумладан: автомобиль йўллари инжиниринги, қурилиш инжиниринги, аэропортлар инжиниринги, оқар сувлар инжиниринги, темир йўллар инжиниринги, шаҳар, миллий ва халқаро транспортни режалаштириш, лойиҳалаштириш ва қуриш ишларида иштирок этиш;
- йўл қурилиш техникаларини, автомашиналарини йиғиш ва сотиш, ҳамда таъмирлаш;
- йўл қурилиш техникалари учун мутахассисларни тайёрлаш ва ўқитиш, қайта тайёрлаш;
- иккиламчи хом-ашёни қайта ишлаш;
- қурилиш маҳсулотлари ва нефть маҳсулотлари чиқиндиларидан автомобиль йўлларини қуришда фойдаланиш;
- иқтидорли ёшларга, қобилиятли кишиларга, санъаткор ва спортчиларга ҳомийлик қилиш (Муассис билан келишилган ҳолда);
- ёрдамчи хўжаликларни ривожлантириш;
- фойда олиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги доирасида бошқа фаолият турлари билан шуғулланиш.