Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Йўлсозлар гиёҳвандликка қарши

13198 6 Октябр, 2015 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 317 Kb)


"Ўзавтойўл" ДАКда компания ҳамда тизим ташкилотлари ишчи ва хизматчилари иштирокида "Гиёҳвандлик - аср вабоси" мавзуида тадбир бўлиб ўтди.

                Компания раҳбарияти ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги наркотик моддаларни назорат қилиш Миллий маркази вакиллари иштирок этган мазкур тадбирда жаҳонда кечаётган бугунги вазиятга терроризм ва гиёҳвандлик каби офатларга нисбатан ўз муносабатимиз бўлиши зарурлиги, бу офатларга қарши курашиш – ҳар биримизнинг бурчимиз бўлмоғи кераклиги ҳақида сўз борди. 

                Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги наркотик моддаларни назорат қилиш Миллий маркази бўлим бошлиғи Шуҳрат Ғуломов ўз чиқишида бугунги кунда аср офатига қарши курашиш бўйича Давлат дастурлари қабул қилинаётгани, мазкур дастурларнинг амалий ҳаётга тадбиқи натижасида минглаб юртдошларимиз ҳаёти сақлаб қолинаётгани, Республикамизда ҳар йили 26 июнь – гиёҳвандликка қарши кураш куни сифатида ўтказилаётгани, бу борада тарғибот-ташвиқот ишларининг ҳам ўз ўрни борлиги ҳақида гапириб, бугунги тадбир ҳам юртдошларимизни огоҳ бўлишга чақирув эканини таъкидлади. Нотиқ ўз сўзида Ўзбекистоннинг жўғрофий жиҳатдан Марказий Осиёда қулай ўринда жойлашуви, унинг наркотик моддалар етиштириш бўйича жаҳонда етакчи мамлакат ҳисобланган - Афғонистон билан қўшни экани, бунинг устига юртимиздаги автомобиль йўлларининг кундан-кунга равон бўлиб, жаҳон стандартларига яқинлашиб, юк ва йўловчи ташиш учун ҳар томонлама қулай бўлиб бораётгани жиноятчи нарко-куръерларга эмас, Ватанимиз тараққиётига хизмат қилиши лозимлиги ҳақида сўз юритди. 

                Тадбирда йиғилганлар эътиборига синтетик наркотик модда – "спайс" оғусининг ноқонуний савдоси билан шуғулланганларнинг ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қўлга олингани ва бу балонинг ёшларимиз келажагига таҳдид солишидан огоҳ этувчи ҳужжатли фильм намойиш қилинди.

"Ўзавтойўл" ДАК матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали