Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Йўлсозларнинг муборак Рамазон туҳфаси

11806 12 Июн, 2017 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 949 Kb)


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев 2016 йилнинг октябрь ва 2017 йилнинг февраль ойларида - Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида Шеробод туманидаги Абу Исо Муҳаммад ат-Термизий зиёратгоҳида амалга оширилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан танишган, мажмуани обод масканга айлантириш, зиёратчиларга қулай шароитлар яратиш бўйича тавсиялар берганди. 

Ўтган ойда, яъни Рамазон ойининг бошида эса, мазкур ҳудудда улуғ бобокалонимиз номи билан аталган янги масжид қад ростлади. Бу борада, яъни ҳудуднинг ободонлашувида йўлсозларнинг ҳам ўзига хос улуши бўлди.


Ободонлаштирилган, сув, электр энергияси ва газ тармоқлари тортилган мажмуа ҳудудига олиб борувчи 4,5 километр йўлга асфальт ётқизилди. Йўлчиларнинг профессионал тили билан айтганда, мажмуага борувчи маҳаллий ахамиятдаги 4Н 1600 "Шеробод ш. - Сурхон қ. - Кекирдак қ." автомобил йулининг 0-3 км қисмини ва 200 ўринли автотураргоҳни тўла таъмирлаш ишлари ниҳоясига етди.


Таъмирлаш баробарида 460 дона темир-бетон лотоклар, 44 дона тунги ёритиш чироқлари ва зарур миқдорда қувурлар ўрнатиш, пиёдалар йўлакчаларини қайтадан қуриш каби ва бошқа ишлар бажарилди. Объектдаги ишлар бугунги кунда ҳам давом эттирилмоқда.


Бу ишлар – йўлсозларнинг Сурхон воҳаси аҳлига ўзига хос муқаддас Рамазон туҳфасидир.

Автомобиль йўллари Давлат қўмитаси

матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали