Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Йўлсозликда 2017 йилнинг муҳим ютуқлари

9121 28 Декабр, 2017 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 1572 Kb)


Гарчи 2017 йил тугашига саноқли кунлар қолган бўлса-да, йўлсозлар учун тугаётган йилнинг якунларига назар ташлаб, эришилган натижаларни сарҳисоб қилиш, шу билан кейинги вазифаларни белгилаб олиш муҳим. Якунига етаётган 2017 йил соҳа учун қандай натижалар билан ёдда қолади?

Аввало таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралда қабул қилинган "Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармон билан бир қаторда "2017-2018 йилларда минтақавий автомобиль йўлларини ривожлантириш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорлари соҳанинг кейинги ривожи учун дастуриламал бўлиб хизмат қилди.


Шу ўринда ўтаётган бир йил давомида эришилган натижаларга аниқ мисоллар ёрдамида мурожаат қилсак. Демак...

2017 йилда 6 513,5 км.дан ортиқ умумий фойдаланишдаги ва минтақавий автомобиль йўлларида қуриш, қайта қуриш ҳамда таъмирлаш ишлари олиб борилди. Бу ўтган 2016 йилга нисбатан - 156,0 фоизни ташкил қилади. Жумладан:

Инвестиция дастури бўйича:

Инвестиция дастури асосида 260 км узунликдаги автомобиль йўллари реконструкция қилинди.


Таъмирлаш дастури бўйича:

Халқаро, давлат ва маҳаллий аҳамиятдаги 175,5 км умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари капитал таъмирланди. 

Минтақавий (ички) йўлларни таъмирлаш бўйича:

3 228 км дан ортиқ минтақавий автомобиль йўллари таъмирланди. Шуни айтиш лозимки, Президент қарори бўйича жорий йилда 2700 км ички йўллар таъмирланиши кўзда тутилган бўлиб, бу кўрсаткич бўйича 119,6 фоизлик натижага эришилди.


Жорий таъмирлаш ва сақлаш ишлари бўйича:

2 850 км.дан ортиқ автомобиль йўллари ҳолати яхшиланди. 

Янги кўприклар бўйича:

Жорий йилда мамлакат ҳудудларидаги бир қанча кўприклар таъмирланиб, янгилари бунёд этилди. Улар жумласига – А380 "Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнов" йўлида жойлашган - "Аму-Бухоро" канали устидаги ҳамда М39 "Олмаота-Бишкек-Тошкент-Термиз" автомобиль йўлидаги – Зарафшон дарёси устидан ўтган янги кўприклар ишга туширилганини, Бухоро вилоятининг Олот ҳамда Наманган вилоятининг Чортоқ туманидаги янгидан таъмирланган кўприкларни мисол тарзида келтириш мумкин.


Техникаларни харид қилиш бўйича:

Жорий йилда Қўмита корхоналари ва ташкилотлари томонидан 

118 та йўл қурилиш техникалари ва 3 дона асфальтбетон ишлаб чиқарувчи заводлар харид қилинди. 

Бундан ташқари, қўмитанинг таркибий корхоналари ва Хитой Халқ Республикасининг "Xuzhou Construction Machinery Group Imp&ExpCo., Ltd" ("XCMG") компанияси ўртасида 220 та замонавий йўл қурилиш-таъмирлаш техникаларини етказиб бериш бўйича 30,2 млн.долл. миқдорида шартномалар имзоланди. 2017 йилнинг охиригача ушбу техникалардан 58 таси етказиб берилади.


Гарчи ҳозирги рақамлар шунчаки, мисол тарзида санаб ўтилса-да, улар ортида ўн минглаб ишчи ва хизматчиларнинг меҳнати, манзили яқин бўлган миллионлаб юртдошларимизнинг дуоси ётибди.

Юқорида санаб ўтилган мисолларнинг барчаси – йўлсозлар ўтиб бораётган йилни ёруғ юз билан кузатаётганига мисол бўла олади.

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси

матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали