Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Аналитическая информация по основной деятельности Государственного комитета Республики Узбекистан по автомобильным дорогам за 1-е полугодие 2018 года (текст документа приведен на государственном языке)

6696 19 июля, 2018 Распечатать Скачать (PDF 166 Kb)


Т/р Асосий фаолият тури бўйича кўрсатгичлар Ўлчов бирлиги 2017 й I-ярим йиллик амалда 2018 й I-ярим йиллик амалда 2017 йилнинг I-ярим йилликка нисбатан(%)
Бажарилган иш хажми, жами

млрд.сўм 1035,9 1249,8 120,6
шу жумладан:
1 Инвеститсия дастури бўйича млрд.сўм 172,6* 218,7* 126,7
км 39,5 97,7 247,3
2 Тўла таъмирлаш ишлари млрд.сўм 25,6 82,7 323,0
км 21,5 21,5 100,0
3 Минтақавий йўлларни таъмирлаш млрд.сўм 326,1 124,9 38,0
км 2760,0 1342,7 49,0
4 Умумий фойдаланувдаги автомобил йўлларини жорий таъмирлаш ва сақлаш ишлари млрд.сўм 390,0 676,1 173,3
км 850 1275 150,0
5 Саноат ишлаб чиқариш хажми млрд.сўм 121,6 147,4 104,1
6 Янги ишжойларини яратиш киши 221 232 105,0
7 Қора металл чиқиндиларини топшириш тонна 8785 8792 100,0

* Халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобига, хорижий пудрат корхоналари томонидан бажарилган иш ҳажми билан бирга


Қўмита тизимидаги корхона ваташкилотларда 2018 йилнинг I –ярим йиллиги давомида инвестиция дастурига асосан умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларида218,7 млрд. сўмлик  қуриш ва реконструктсия қилиш  ишлари амалга оширилди. Ушбу кўрсаткич 2017 йилнинг худди шу даврига нисбатан  126,7 фоизниташкил этади.

Бундан ташқари тўла таъмирлашдастурига асосан умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларида 82,7 млрд.сўмлик таъмир ишларибажарилди. Бу  кўрсаткич эса ўтган йилининг    I –ярим йилликка  нисбатан 323,0 фоизга ошган.

2018 йилнинг I –ярим йиллик  якунлари бўйича Республикамиздаги 1342,7 км минтақавий автомобил йўлларинитаъмирланди. Шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида 41,0 км, Андижонда 185,7 км,Бухорода 111,9 км, Жиззахда 48,1 км, Қашқадарёда 114,9 км, Навоийда 91,1 км, Наманганда 143,9 км,Самарқандда 111,8 км, Сурхандарёда 173,6 км, Сирдарёда 36,7 км, Тошкент вилоятида 84,1 км, Фарғонада 121,8 км, Хоразмда 64,8 кмҳамда Тошкент шаҳрида 13,4 км минтақавийавтомобил йўлларида  таъмирлаш ишлари олибборилди. Минтақавий ички йўллар таъмири ҳажми эса ўтган йилнинг тегишли давриганисбатан  49,0 фоизни ташкил этади.

 

 

2018 йил I–ярим йиллик  давомида Республикабўйича автомобил йўлларида 42695 км узунликдагийўллардан 676,1 кмдан иборат қисмида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, уларнинг ҳолати яхшиланди. Бу эса 2017 йилининг           I –ярим йилликка қараганда 173,3 фоизни ташкил этади.

Қўмита тизимидаги корхонлар томонидан 2018 йил I–ярим йилликда       147,4млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Мазкур кўрсаткич 2017 йилинингI –ярим йилликка нисбатан 104,1 %ни ташкилэтганлигини кўрсатади.

Тизим корхонлари томонидан 2018 йил I –яримйилликда      232 та янги иш ўринлари яратилди.Бу кўрсаткич эса 2017 йилининг мос равишдаги тегишли даврига қараганда 105,0 фоизни ташкил этади.

Корхонлар томонидан қора металл чиқиндилари топширишкўрсаткичи 2018 йил I –ярим йилликда    8792 тоннани  ташкил этади. Бу – қарийб ўтган йилги даражада қолиб, камайишга йўл қўйилмаган.

Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистон Республикаси Автомобил  йўллари давлат қўмитасининг 2018 йил I –яримйилликда    – умумий бажарилган ишлар хажми– 1249,8 млрд. сўмликдан иборат. Бу кўрсаткичўтган йилнинг  I –ярим йилликка нисбатан 120,6 фоиз ни ташкил этганлигини кўрсатади.

Интерактивные услуги

Единый портал интерактивных государственных услуг