Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

ОДАМЛАРНИ БИРЛАШТИРГАН "ТАШАББУСЛИ БЮДЖEТ" ЛОЙИҲА САМАРАСИ МАҲАЛЛАРДА ЎЗ АКСИНИ ТОПМОҚДА

4582 29 июня, 2023 Распечатать Скачать (PDF 109 Kb)


2021 йилда эксперимент тариқасида бошланган "Ташаббусли бюджет" 2 йил ичида йирик лойиҳага айланди.


Одамларнинг ўз солиқларини ўзлари тақсимлашдаги фаоллиги эса юртбошимиз Шавкат Мирзиёевни ҳам беэътибор қолдирмади. Давлат раҳбарининг топшириғи билан жорий йилда фуқаролар ташаббусларига 3,5 баробар кўп маблағ ажратилди.

Андижон вилоятида ҳам мазкур лойиҳа жуда катта ижобий натижа бермоқда. Одамлар бу жараёнларда бевосита ўзлари иштирок этишиб, ўзлари яшаётган ҳудуднинг инфратузилмаларни яхшилаш мақсадида бир ёқадан бош чиқариб овоз беришмоқда.

Вилоятнинг Хонобод шаҳрида ҳам ватан ичра кичик ватан ҳисобланмиш маҳаллалар ободлиги ўз навбатида инсонлар кайфиятига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Лойиҳада ғолиб бўлган "Навоий" маҳалласида айни кунларда таъмирлаш ишлари жадаллик билан бошланиб, йўлсозлар томонидан кўчалар асфальтланмоқда.

 

Автомобил йўллари қўмитаси

Ахборот хизмат

Интерактивные услуги

Единый портал интерактивных государственных услуг