Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

"ҚАМЧИҚ" ДОВОНИДА АВТОМОБИЛЛАР ҲАРАКАТИ ҚАЙТА ТИКЛАНДИ

6578 4 янв., 2023 Распечатать Скачать (PDF 107 Kb)


   Об-ҳаво кескин ўзгариб кучли қор ёғиши ва Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази томонидан берилган 2023 йил
4 январдаги 65-сон бюллетенига кўра, соат 00:00 да А-373 "М-39 Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш" автомобиль йўлининг 228-253 км.лар оралиғида қор кўчкиси хавфи юзага келганлиги сабабли автомобиллар ҳаракати вақтинча тўхтатилган эди.

  Йўлсозларимиз томонидан тегишли ташкилотлар билан биргаликда кўрилган тезкор чора-тадбирлардан сўнг соат 10:00 да довондан ҳаракатланувчи барча турдаги автотранспорт воситалари учун икки томонлама ҳаракат тўлиқ қайта тикланди.

    Ўз навбатида барча автотранспорт воситаси ҳайдовчиларига об-ҳаво шароитини ҳисобга олган ҳолда, йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиб ҳаракатланишини тавсия қилиб қоламиз.

 

Автомобиль йўллари қўмитаси

Ахборот хизмати

Интерактивные услуги

Единый портал интерактивных государственных услуг