Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

2017-2018 йиллар якунларига кўра Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг асосий фаолияти бўйича кўрсаткичлари тўғрисида тахлилий маълумот.

5649 29 янв., 2019 Распечатать Скачать (PDF 199 Kb)


Т/р Асосий фаолият тури бўйича кўрсатгичлар   Ўлчов бирлиги     2017 йил якунига кўра амалда     2018 йил якунига  кўра   амалда    2017 йилга нисбатан (%)
Бажарилган иш хажми, жами

млрд.сўм 2036,2 3173,2 155,8
шу жумладан:
1 Инвестиция дастури бўйича млрд.сўм 617,7 857,9 138,9
км 264,4 281,5 106,5
2 Тўла таъмирлаш ишлари млрд.сўм 222,2 391,9,6 176,4
км 140,0 145,3 103,8
3 Минтақавий йўлларни таъмирлаш млрд.сўм 367,8 380,5 103,8
км 3240,4 3245,6 100,2
4 Умумий фойдаланувдаги автомобил йўлларини жорий таъмирлаш ва сақлаш ишларимлрд.сўм 828,5 1542,9186,2
км 2858,0 3252,0 113,8
5 Саноат ишлаб чиқариш хажми млрд.сўм 365,5 380,5 104,1
6 Янги ишжойларини яратиш киши331 1366 412,7
7Қора металл чиқиндиларини топшириштонна15970,015981,0100,1

Қўмитатизимидаги корхона ва ташкилотларда 2018 йил давомидаИнвестиция дастурига асосан умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида 857,9 млрд.сўмлик  қуриш ва реконструкция қилиш  ишлари амалга оширилди. Ушбу кўрсаткич 2017 йилнинг 2018 йилга  нисбатан 138,9фоизни ташкил этади.

Бунданташқари тўла таъмирлаш дастурига асосан умумий фойдаланишдаги автомобильйўлларида 391,9 млрд.сўмлик таъмир ишлари бажарилди. Букўрсаткич эса ўтган йилга нисбатан 176,4фоизни ташкил қилади.

2017-2018 йилларнинг  якунларига кўра асосий фаолият кўрсатгичларинингтақослама диаграммаси

2018 йил якуни бўйича Республикамиздаги 3245,6км минтақавийавтомобиль йўлларини таъмирланди. Шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида 194,1 км, Андижонда 323,5 км, Бухорода 222,3 км, Жиззахда 186,1 км,Қашқадарёда 327,0 км, Навоийда 193,2 км, Наманганда 270,2 км, Самарқандда 311,1 км, Сурхандарёда 371,1 км, Сирдарёда 185,7 км Тошкент вилоятида 185,4 км, Фарғонада 267,6 км, Хоразмда 128,2км ҳамда Тошкент шаҳрида 70,2км минтақавий автомобиль йўлларида  таъмирлашишлари олиб борилди. Минтақавий ички йўллар таъмири ҳажми  ўтган йилги даражада қолиб, камайишга йўлқўйилмаган.

 

2018йил якунига кўра минтақавий автомобиль йўлларини таъмирлаш (худудлар кесимидаги диаграмма)

 

2018 йилдавомида Республика бўйича автомобиль йўлларида 42695км узунликдаги йўллардан 1542,9кмдан иборат қисмида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, уларнинг ҳолати яхшиланди. Бу эса 2017 йилига қараганда 186,2 фоизни ташкил этади.

Қўмита тизимидаги корхонлар томонидан 2018 йилда  380,5 млрд.сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Мазкур кўрсаткич 2017 йилга нисбатан 104,1 % ни ташкил этганлигини кўрсатади.

Тизим корхонлари томонидан 2018 йилда 1366 та янги иш ўринлари яратилди. Бу кўрсаткич эса 2017 йилининг мосравишдаги тегишли даврига қараганда қарийб тўрт баравар ортиб, 413,0 фоизни ташкил этади.

Корхонлар томонидан қора металл чиқиндилари топширишкўрсаткичи 2018 йилда 15981 тоннаниташкил этади. Бу қарийб ўтган йилгидаражада қолиб, камайишга йўл қўйилмаган.

Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистон РеспубликасиАвтомобиль  йўллари давлат қўмитасининг 2018йилда – умумий бажарилган ишлар хажми – 3173,2млрд. сўмликдан иборат. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан бир яримбаравардан зиёдга ошиб, 155,8 % ниташкил этганлигини кўрсатади.


Интерактивные услуги

Единый портал интерактивных государственных услуг