Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Аналитическая информация по основной деятельности Комитета по автомобильным дорогам за 1-е полугодие 2019 года (текст документа приведен на государственном языке)

4478 30 июля, 2019 Распечатать Скачать (PDF 313 Kb)


Т/р Асосий фаолият тури бўйича кўрсатгичлар Ўлчов бирлиги 2018 й I-ярим йиллик амалда 2019 й I-ярим йиллик амалда 2018 йилнинг I-ярим йилликка нисбатан(%)
Бажарилган иш хажми, жами

млрд.сўм 1102,4 1883,3 170,8
шу жумладан:
1 Инвеститсия дастури бўйича млрд.сўм 218,7* 600,9* 274,8
км 97,7 98,6 100,9
2 Тўла таъмирлаш ишлари млрд.сўм 82,7 199,5 241,2
км 21,5 85,5 397,7
3 Минтақавий йўлларни таъмирлаш млрд.сўм 124,9 326,8 261,6
км 1342,7 2277,0 169,6
4 Умумий фойдаланувдаги автомобиль йўлларини жорий таъмирлаш ва сақлаш ишларимлрд.сўм676,1 756,1111,8
км 1275 1144 89,7
5 Янги ишжойларини яратиш киши232 280 120,7
6Қора металл чиқиндиларини топшириштонна87928801100,1


Қўмита тизимидаги корхона ва ташкилотларда 2019 йилнинг I–ярим йиллиги давомида Инвестиция дастурига асосан умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида 600,9 млрд. сўмлик  қуриш ва реконструкция қилиш  ишлари амалга  оширилди. Ушбу кўрсаткич 2018 йилнинг худди шу даврига нисбатан  274,8 фоизни ташкил этади.

Бундан ташқари тўла таъмирлаш дастурига асосан умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида 199,5 млрд.сўмлик таъмиришлари бажарилди. Бу кўрсаткич эса ўтган йилининг  I–ярим йилликка  нисбатан 241,2 фоизга ошган.

 

            2018-2019 йилларнинг I-ярим йиллик якунларига кўра асосий фаолият кўрсатгичларининг тақослама диаграммаси



2019 йилнинг I–ярим йиллик  якунлари бўйича Республикамиздаги  2277 км минтақавий автомобиль йўлларини таъмирланди. Шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида 141,1 км, Андижонда 315,7 км, Бухорода 129,0 км, Жиззахда 89,1 км, Қашқадарёда 173,1 км, Навоийда 227,6 км, Наманганда 238,2 км, Самарқандда 238,2 км, Сурхандарёда 147,0 км, Сирдарёда 121,8 км, Тошкент вилоятида 119,3 км, Фарғонада 296,8 км, Хоразмда 129,8 км ҳамда Тошкент шаҳрида  32,1 км минтақавий автомобиль йўлларида  таъмирлаш ишлари олиб борилди. Минтақавий ички йўллар таъмири ҳажми эса ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан  169,5 фоизни ташкил этади.

2019 йил I-ярим йиллик  якунига кўра минтақавий автомобиль  йўлларини таъмирлаш (худудлар кесимидаги диаграмма)




2019 йил I–ярим йиллик  давомида Республика бўйича  автомобиль йўлларида 42695 км узунликдаги йўллардан 756,1 кмдан иборат қисмида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, уларнинг ҳолати яхшиланди. Бу эса 2018 йилининг      I–ярим йилликка қараганда 111,8 фоизни ташкилэтади.

Тизим корхонлари томонидан 2019 йил I–ярим йилликда   280 та янги иш ўринлари яратилди. Бу кўрсаткич эса 2018 йилининг мос равишдаги тегишли даврига қараганда 120,0 фоизни ташкил этади.

Корхонлар томонидан қора металл чиқиндилари топшириш кўрсаткичи 2019 йил I–ярим йилликда   8801 тоннани ташкил этади. Бу – қарийб ўтган йилги даражада қолиб, камайишга йўл қўйилмаган.

Хулоса қилиб айтганда, Автомобиль  йўллари қўмитасининг 2019 йил   I–ярим йилликда    – умумий бажарилган ишлар хажми – 1883,3 млрд. сўмликдан иборат. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг I–яримйилликка нисбатан  170,8 фоизни ташкил этганлигини кўрсатади.

Интерактивные услуги

Единый портал интерактивных государственных услуг