Автомобиль йўллари қўмитаси билан Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ўртасида тузилган келишувга асосан "А-380 "Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу" автомобиль йўлининг 964-1204 км қисмини реконструкция қилиш" лойиҳаси тўғрисидаги маълумот.
Автомобиль йўллари қўмитаси билан ОТБ ўртасида тузилган келишувга асосан "А-380 "Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу"автомобиль йўлининг 964-1204 км қисмини реконструкция қилиш" лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳада 2020-2025 йиллар давомида 240 км узунликдаги 2 полосали асфальтобетон йўлини 2 полосали цементобетон йўлига ўтқазиш билан реконструкция қилиш режалаштирилган. Шу сабабли, лойиҳа доирасида ОТБ талабларига асосан "Ер ажратиш ва кўчириш режаси" (LARP) ҳисоботи ишлаб чиқилди. Қайта кўчириш режаси лойиҳа доирасидаги мажбурий бузилишни баҳолаш ва қабул қилиш тадбирлари, ҳамда аниқ белгиланган муддатлар ва бюджет ҳисобини ўз ичига олади.
Ушбу хужжат, 2019 йилининг сентябрь ва 2020 йилининг май ойларида хорижий консультантлар томонидан тайёрланган бўлиб, ҳозирги вақтда Буюртмачи томонидан янгиланиб борилмоқда. Ушбу ҳисобот Ўзбекистон Республикасидаги ОТБ лойиҳаси учун тақдим қилинган.