Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Автомобиль йўллари қўмитасида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди

2826 13 февр., 2021 Распечатать Скачать (PDF 1695 Kb)


Автомобиль йўллари қўмитасида 2021 йил 13 феврал куни видеоселектор йиғилиши ўтказилди.


Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги ПФ-6155-сон Фармонида белгиланган вазифалар бўйича  Автомобиль йўллари қўмитасида бажариладиган ишлари кўриб чиқилди.

Мазкур Фармоннинг мазмун-моҳияти, унда белгиланган вазифаларни ўз муддатида тўғри ва сифатли бажаришни ташкил этиш мақсадида жорий йил 10 февраль куни Давлат Раҳбари бошчилигида "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили" Давлат дастури ижросини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари"ги бағишланган кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши ўтказилганлиги, унда ҳар бир вазирлик ва идоралар ҳамда ҳокимликлар томонидан биринчи навбатда бажарилиши лозим бўлган вазифалар, жумладан, йўл хўжалиги соҳасига оид қатор ислоҳотларни ҳамда амалий ишларни амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.


Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6166-сон Фармонига мувофиқ Автомобиль йўллари қўмитаси тизимида ижро интизоми ҳолатини яхшилашга қаратилган чора-тадбирларга оид масалалар муҳокама қилинди.

Ўз навбатида қўмита раҳбарияти томонидан мазкур топшириқлардан келиб чиқиб, 2021 йилда қилиниши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди ва йўл харитаси ишлаб чиқилди.

Автомобиль йўллари қўмитаси

 Матбуот хизмати

Интерактивные услуги

Единый портал интерактивных государственных услуг