Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИ ҚЎМИТАСИНИНГ 2022 ЙИЛДАГИ ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА ҲИСОБОТ

1511 9 марта, 2023 Распечатать Скачать (PDF 102 Kb)

АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИ ҚЎМИТАСИНИНГ

2022 ЙИЛДАГИ ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА

ҲИСОБОТ 

Умумий маълумотлар 

Номланиши:

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси

 

Ташкилий-ҳуқуқий шакли:

Муассаса

 

Юридик манзили:

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 68-уй.

 

Фаолият тури:

Автомобиль йўлларини эксплуатация қилиш

 

Автомобиль йўллари қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги "Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-4954-сон Фармонига асосан Автомобиль йўллари қуриш ва фойдаланиш давлат-акциядорлик компанияси ("Ўзавтойўл" ДАК) негизида ташкил этилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги "Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5647-сон Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси этиб қайта номланган ҳолда Транспорт вазирлиги таркибига киритилган.

Автомобиль йўллари қўмитаси автомобиль йўллари соҳасида махсус ваколатли орган бўлиб, умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва эксплуатация қилиш бўйича ишларнинг буюртмачиси ҳисобланади.

Автомобиль йўллари қўмитаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Транспорт вазирлигининг қарорларига ҳамда Автомобиль йўллари қўмитаси Низомига амал қилади.

Автомобиль йўллари қўмитаси ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

Автомобиль йўллари қўмитасининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, хўжалик юритувчи субъектлар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.

 

Автомобиль йўллари қўмитасининг
ташкилий тузилмаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги
"Йўл соҳасини бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4545-сон қарори билан Автомобиль йўллари қўмитасининг ташкилий тузилмаси тасдиқланган.

Автомобиль йўллари қўмитасининг ташкилий тузилмасида:

– Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар автомобиль йўллари бош бошқармалари;

– "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри минтақавий йўлларга буюртмачи хизматлари" давлат унитар корхоналари;

– Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхоналари;

– Йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхоналари;

– Кўприклардан фойдаланиш унитар корхоналари;

– "Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси" давлат унитар корхонаси;

– "Ўзйўлбутлаш" Республика таъминот бошқармаси;

– "Ўзйўлкўкаламзорлаштириш" унитар корхонаси;

– "Ўзавтойўлбелги" давлат унитар корхонаси ва бошқа корхоналар мавжуд.

 

Автомобиль йўллари қўмитаси фаолиятининг

2022 йилдаги асосий йўналишлари

Автомобиль йўллари қўмитаси томонидан 2022 йил давомида қуйидаги асосий йўналишларда ишлар олиб борилди:

автомобиль йўллари соҳасида ягона техника сиёсатини олиб бориш;

автомобиль йўлларини ривожлантириш давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

автомобиль йўллари тармоқларини ривожлантириш ва такомиллаштириш истиқболларини белгилаш;

умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг халқаро транзит йўлакларини шакллантириш;

автомобиль йўлларини молиялаштириш, лойиҳалаштириш, қуриш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш масалалари комплекс ҳал этилишини ташкил этиш ҳамда буюртмачи хизматининг самарали фаолиятини ташкил этиш;

автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш
ва сақлаш сифати устидан назоратни амалга ошириш;

хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларининг, шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқлар ва овуллар кўчаларининг мавжуд тармоғи сақланишини таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш;

илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш соҳасида инновацион технологиялар ва замонавий стандартларни жорий этиш;

автомобиль йўллари соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш
ва уларнинг малакасини ошириш, шу жумладан, чет элларда ўқув-амалиёт курслари ва семинарлар ташкил этиш;

автомобиль йўлларининг ҳудудий архитектура-бадиий тузилишига
ва ландшафт дизайнига тааллуқли замонавий ёндашувларни шакллантириш ҳамда амалга ошириш бўйича ягона давлат сиёсатини ўтказиш, автомобиль йўлларига туташ ҳудудларни кўкаламзорлаштириш тадбирлари ўтказилишини ташкил этиш;

автомобиль йўлларини лойиҳалаш соҳасидаги нормалар
ва стандартларга риоя этилишини таъминлаш;

йўл хўжалиги соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш.

 

2022 йилда амалга оширилган ишлар

Тасдиқланган дастурлар ва топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича
2022 йил якуни билан 7 трлн 546 млрд сўм маблағ ўзлаштирилди ҳамда 23 040,7 км автомобиль йўллари реконструкция қилинди ва таъмирланди.

Жумладан:

1. Инфратузилмани ривожлантириш дастури доирасида 2 трлн 572,7 млрд сўм миқдорида ишлар бажарилиб, 828,5 км автомобиль йўллари фойдаланишга топширилди.

2. Капитал таъмирлаш дастури доирасида 360,1 млрд сўм маблағ ўзлаштирилиб, 105,9 км автомобиль йўллари фойдаланишга топширилди.

3. Ички йўлларни таъмирлаш бўйича 1 трлн 932,3 млрд сўм миқдорида ишлар бажарилиб, 17 513,3 км ички йўллар таъмирланди.

Шундан, "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурлари доирасида 4 708,9 км ички йўллар 1 700,0 млрд сўм миқдоридаги маблағлар ҳисобига тўлиқ таъмирланди.

4. Таъмирталаб 186 дона (шундан 53 донаси ички йўлларда, 133 донаси умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида) кўприклар реконструкция қилинди ва таъмирланди.

5. Автомобиль йўлларини техник соз ҳолатда сақлаш мақсадида умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини жорий таъмирлаш ва сақлаш бўйича
2 трлн 680,9 млрд сўм ишлар бажарилиб, 4 593 км автомобиль йўллари жорий таъмирланди.

6. Бундан ташқари, 2022 йилда халқаро молия институтлари иштирокидаги 7 та лойиҳа доирасида жами 110,8 млн доллар миқдоридаги маблағ ўзлаштирилди.

 

 

Интерактивные услуги

Единый портал интерактивных государственных услуг