Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Айни дамда "Қамчиқ" довонидаги ҳолат юзасидан ...

4429 9 дек., 2022 Распечатать Скачать (PDF 98 Kb)


А-373 "М-39 а/й Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш" автомобиль йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмининг 171-294 км.лар оралиғида қор ёғмоқда.


Қор ёғиб турган пайтда довонда автотранспорт воситаларининг тўхтовсиз икки томонлама ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида "Қамчиқавтойўл" ИЙФУК томонидан йўл қопламасида сирпанчиқ бўлмаслиги учун туну-кун машина-механизмлар ёрдамида йўл қопламасини қордан тозалаш ва қум-туз аралашмаси сепиш ишлари амалга оширилмоқда. Айни пайтда, автотранспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда. Қор. Йўлларда кўриш даражаси 3000 метрни, ҳаво ҳарорати -10 даражани, шамол тезлиги шимолдан ғарбга 3-8 м/с, намлик эса 79% ни ташкил этмоқда. "Қамчиқавтойўл" ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси "Қамчиқ" довони орқали ҳаракатланаётган ҳайдовчилардан барча хавфсизлик чораларини кўришларини тавсия қилади.

Автомобиль йўллари қўмитаси

Ахборот хизмати

Интерактивные услуги

Единый портал интерактивных государственных услуг