Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Доклад председателя правления ГАК "Узавтойул" А.А.Абдувалиева на заседании компании по итогам деятельности первой половини 2014 года

10297 14 авг., 2015 Распечатать Скачать (PDF 120 Kb)

Ассалому алайкум, ҳурматли йиғилиш қатнашчилари!

Бугунги кунда республика автомобил йўллари тармоғининг умумий узунлиги 183 685 км.ни ташкил этмоқда. Жумладан, умумий фойдаланишдаги автомобил йўллари 42 654 км.ни (шундан, халқаро йўллар – 3979 км., давлат аҳамиятидаги йўллар – 14066 км., маҳаллий йўллар – 24609 км.), шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчалари 61 664 км.ни, ҳамда хўжалик автомобил йўллари 79 367 км.ни ташкил этмоқда.

Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида "Ўзавтойўл" давлат-актсиядорлик компанияси меҳнат жамоалари томонидан 42654 км. узунликдаги умумфойдаланув автомобил йўллари ва ундаги барча муҳандислик иншоотлари Ўзбекистон Республикаси "Автомобил йўллари тўғрисида"ги қонунига мувофиқ техник соз ҳолатда асралди, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва узлуксизлиги таъминланди.

"Ўзавтойўл" давлат-актсиядорлик компанияси таркибидаги ташкилот ва корхоналар томонидан 2014 йилнинг биринчи ярим йиллигида 564,4 млрд. сўмлик (2013 йилнинг шу даврига нисбатан 127,7 %) йўл қурилиш, таъмирлаш, сақлаш ва ташқи пудрат ишлари бажарилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 21 декабрдаги ПҚ-1446-сонли қарори билан тасдиқланган "Ўзбек миллий автомагистрали" таркибига кирувчи автомобил йўллари участкаларини қуриш ва реконструктсия қилиш дастурига асосан жами 61 та (шундан 45 таси (401 км.) олдинги йиллардан ўтувчи, 16 таси (133 км.) янги бошланадиган объектлар) объектда 534 км. узунликдаги (422 км. асфалтобетон ва 112 км. тсементобетон қопламали) автомобил йўлларини фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган.

2014 йил инвеститсия дастурини амалга ошириш учун ҳозирги кунгача маҳаллий пудратчи корхоналар томонидан 534 км. йўл қурилиш-таъмирлаш ишлари учун 930,4 млрд. сўмлик (шундан "Ўзавтойўл" компанияси корхоналари томонидан 233 км. йўл қурилиш-таъмирлаш ишлари учун 655,6 млрд. сўмлик) шартномалар тузилган бўлиб, қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.

"Ўзавтойўл" ДАК корхоналари томонидан бажариладиган шартномавий қийматлар ҳудудлар кесимида қараладиган бўлса, Қорақалпоғистон Республикасида 141,8 млрд. сўмлик (44,0 км. йўл қурилиш-таъмирлаш ишлари учун), Андижон вилоятида 12 млрд. (3,0 км. йўлда), Бухоро вилоятида 114,7 млрд. (40,0 км. йўлда), Жиззах вилоятида 31,6 млрд. (20, км. йўлда), Қашқадарё вилоятида 130,9 млрд. (50,0 км. йўлда), Самарқанд вилоятида 42,2 млрд. (20,0 км. йўлда), Сурхондарё вилоятида 42,5 млрд. (14,0 км. йўлда), Тошкент вилоятида 74,8 млрд. (21 км. йўлда), Фарғона вилоятида 37,1 млрд. (21 км. йўлда) сўмлик шартномалар тузилган. Йўллар кесимида қаралганда эса, энг катта қурилиш-таъмирлаш ишлари М-39 "Алмати-Бишкек-Тошкент-Термиз" (150 км.дан ошиқ), А-380 "Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнау" (120 км.дан ошиқ), А-373 "Тошкент-Ўш" (115 км.дан ошиқ), М-37 "Самарқанд-Ашхабод-Туркманбоши" (50 км.дан ошиқ) халқаро автомобил йўлларида амалга оширилишини кўриш мумкин.

Шундан ҳисобот даврида "Ўзавтойўл" компанияси томонидан 152,0 км. узунликдаги автомобил йўллари реконструктсия қилиниб, бу борада режадаги 176,3 млрд. сўм ўрнига 185,3 млрд. сўмлик (105,1%) қайта қуриш ишлари бажарилди (2013 йилнинг 1-ярим йиллигига нисбатан 108,5 %).

Булар:

 А-373 "Тошкент-Ўш" автомобил йўлининг 341 — 350-км. қисмидаги 5 км. (Фарғона вилояти) ва 450-475-км. қимидаги 2 км. (Андижон вилояти);

 М-39 "Олмаота-Бишкек-Тошкент-Термиз" автомобил йўлининг 928 — 939-км. қисмидаги 5 км. (Самарқанд вилояти) ва 962 — 982-км. қисмидаги 20 км. ва 1017 — 1025-км. қисмидаги 2,1 км. (Жиззах вилояти), 1240 — 1265-км. қисмидаги 5,2 км., 1265 — 1297-км. қисмидаги 4,2 км. ва 1297 — 1315-км. қисмидаги 4 км. (Қашқадарё вилояти), 1315 — 1330-км. қисмидаги 2 км. (Сурхондарё вилояти);

 М-37 "Самарқанд-Бухоро-Ашхобод-Туркманбоши" автомобил йўлининг 9 — 11-км. қисмидаги 1,7 км., 73 — 83-км. қисмидаги 5 км. ва 116 — 126-км. қисмидаги 4,3 км. (Самарқанд вилояти), 241 — 261-км. қисмидаги 4,7 км., 311 — 321-км. қисмидаги 10 км. ва 336 — 346-км. қисмидаги 10 км. (Бухоро вилояти);

 А-380 "Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнов" автомобил йўлининг 140 — 150-км. қисмидаги 6 км. (Қашқадарё вилояти), 188 — 198-км. қисмидаги 5,9 км. ва 198 — 208-км. қисмидаги 9 км. (Бухоро вилояти);

 4Р87 "Ғузор-Чим-Кўкдала" автомобил йўлининг 18 — 38-км. қисмидаги 19,5 км. (Қашқадарё вилояти);

 "Термиз халқаро аеропорти — Хайротон кўприги" (Шимолий йўналиш) автомобил йўлидаги 2,5 км. (Сурхондарё вилояти);

 4Р-143 "Фарғона ш.-Қувасой ш." автомобил йўлининг 0 — 5,5-км. қисмидаги 5,5 км. (Фарғона вилояти) ва бошқа автомобил йўлларидир.

Йўл ишлари бажарилишини корхоналар кесимида кўрадиган бўлсак, ҳисобот даврида Ромитон ТЙХПТФК режадаги 14956,8 млн. сўм ўрнига 24409,7 млн. сўмлик, "Шимолий-Ғарбий" ХДААЙИТФК режадаги 10543,7 млн. сўм ўрнига 23739,9 млн. сўмлик, Қорақалпоғистон КХСИТФК режадаги 5650,0 млн. сўм ўрнига 11196,6 млн. сўмлик иш бажариб, ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшди ва ҳоказо.

Шунингдек, компания автойўлчилари томонидан Пойтахтимизнинг Хуршид ва Беруний кўчалари оралиғидаги қисмида қурилаётган Г-50 янги айланма йўлининг 5,1 километрдан иборат қисмида ҳам қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Халқаро, давлат ва маҳаллий аҳамиятдаги умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларида "Ўзавтойўл" компанияси корхона ва ташкилотлари томонидан 48,8 млрд. сўмлик капитал таъмирлаш ишлари.

Республикамизнинг умумий фойдаланишдаги халқаро, давлат ва маҳаллий аҳамиятдаги 42654 км. узунликдаги автомобил йўлларида 2014 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида жами 286,1 млрд. сўмлик сақлаш ва жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Жумладан: автомобил йўлларини жорий таъмирлаш ишларида 169,8 млрд. сўмлик, автомобил йўллари ҳолатини сақлаш ишлари бўйича 91,2 млрд. сўмлик, автомобил йўллари минтақасини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари бўйича 4,9 млрд. сўмлик, автомобил йўлларида автотранспорт ва йўловчиларнинг куз-қиш мавсумида хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш ишлари бўйича 20,2 млрд. сўмлик ишлари бажарилди.

Мазкур маблағлар ҳисобидан автомобил йўлларимизда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича, жумладан, 7227 дона етишмаган йўл белгилари ўрнатилди; 11001 дона эскирган йўл белгилари алмаштирилди; 16574 пм. узунликда 1-гуруҳ тўсиқлари ўрнатилди; 16259 дона йўналтирувчи ва кўрсатувчи устунчалар ўрнатилди; 4343 пм. узунликдаги кўприкларда ҳаракат хавфсизлиги таъминланди; 4123 км. йўл қатнов қисми белгиланди; 1676 жойда пиёдалар ўтиш жойи белгиланди; 2182 дона қувурларда ҳаракат хавфсизлиги таъминланди; 6912 км. узунликда йўл марзаси мустаҳкамланди; 81 жойда автомобил йўлининг темир йўли билан кесишган қисмида ҳаракат хавфсизлиги таъминланди; 1242 жойда йўл туташмалари ободонлаштирилди; 468 дона автобус тўхташ бекатлари қурилди ва таъмирланди; 52 км. узунликда пиёдалар йўлаги қурилди; йўлларда қишки мавсумда юзага келган 842 минг м2 ҳажмдаги чуқурчалар таъмирланди.

2014 йилнинг биринчи ярмида компания корхоналарига жами 264 та янги техникалар олинди. Шундан, 217 та техника Республика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобидан харид қилинган бўлса, 47 та техника корхоналарнинг ўз маблағлари, лизинг ва банк кредитлари ҳисобидан сотиб олинган. Жумладан, Тошкент кўприк хўжалигини сақлашга ихтисослаштирилган таъмирлаш-фойдаланиш корхонаси 22 та, "Ўзйўлбутлаш" корхонаси 15 та, "Шимоли-Ғарбий" халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобил йўлларини сақлашга ихтисослаштирилган таъмирлаш-фойдаланиш корхонаси 10 та техникани ўз имкониятларини ишга солган ҳолда харид қилиб, қурилиш ишларига жалб этди. Янги олинган техникалар орасида 70 дан ортиқ ўзи ағдаргич юк автомобиллари, 30 дан ортиқ автогудронатор ва яна шунча комбинатсиялаштирилган йўл машиналари, 30 га яқин автобуслар, 20 га яқин эгарли шатакчи юк автомобиллари, 15 та сув сепувчи машиналар, 10 дан ортиқ автоҳавозалар, 10 тадан занжирли эксковатор ва зичлагичлар, шунингдек, яна кўплаб ғилдиракли эксковаторлар, автогрейдерлар, юклагичлар, йўл фрезалари, булдозерлар, кўтаргичлар, бетон ташувчилар ва бошқа махсус транспортлар бор.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 18 ноябрдаги ПҚ-2069-сонли қарорига асосан Республика юл жамғармаси маблағлари ҳисобидан "Ўзавтоюл" компанияси корхоналарининг саноат ва ишлаб чиқариш базаларини модернизатсия қилиш ишлари учун 35,0 млрд.сўм миқдорида маблағ ажратилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22010 йил 21 декабрдаги ПҚ -1446-сонли қарорига мувофиқ 9 та (Жанубий магистрал йўл корхонаси, Самарқанд магистрал йўл корхонаси, Бойсун туман йўл корхонаси, Наманган кўприк хўжалиги корхонаси, Тўрақўрғон туман йўл хўжалиги корхонаси, Қашқадарё кўприк хўжалиги корхонаси, Қорақалпоқ кўприк хўжалиги корхонаси, Жиззах кўприк хўжалиги корхонаси, "Бухоройўлгранит" корхонаси) корхонада модернизатсия ишлари бўйича Республика йўл жамғармаси билан шартномалар имзоланди ҳамда биринчи ярим йилликда 12,8 млрд.сўм миқдоридаги аванс маблағлари ажратилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 28 февралдаги 52-сонли йиғилиш баённомасига асосан "Ўзавтойўл" компанияси тизимидаги 8 та корхонанинг саноат ва ишлаб чиқариш базаларини модернизатсия қилиш бўйича бош пудратчи ташкилотлар томонидан лойиҳа-смета ҳужжатлари тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиб, Республика йўл жамғармасига тасдиқлаш учун тақдим этилган. Қолган 7 та корхонада лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланмоқда.

Вазирлар Маҳкамаси томонидан компанияга саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг 2014 йилнинг биринчи ярим йиллигида ўсиш суръатлари 103,5 % миқдорида белгиланган бўлиб, компания тизимидаги саноат ва ёрдамчи ишлаб-чиқариш хўжалик корхоналари томонидан ҳисобот даврида таққослама нархларда 95,3 млрд.сўмлик, 2013 йилнинг шу даврига нисбатан эса таққослама нархларда 103,6 % дан ортиқ саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.

Жумладан, Компания тизимидаги темир-бетон маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган Қўйлиқ кўприклар темирбетон қурилмалар тажриба заводи томонидан жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида 68,2 минг тонна йиғма темир-бетон конструктсиялари ва жиҳозлари ишлаб чиқарилиб, буюртмачиларга етказилиб берилди. Шунингдек, асфалтбетон маҳсулоти ишлаб чиқаришга ихтисослашган Тошкент вилоятида жойлашган яна бир йирик "Тошвилйўлсаноат" саноат корхонаси томонидан ҳисобот даврида 111,9 минг тонна асфалтбетон маҳсулоти ишлаб чиқарилди ва автомобил йўлларини таъмирлаш ишлари учун етказилиб берилди.

Ўз навбатида, компания тизимидаги саноат ва ёрдамчи ишлаб чиқариш корхоналари томонидан жорий йилда автомобил йўллари ва улардаги сунъий иншоотларни қуриш, қайта қуриш ва таъмирлаш ишлари учун зарур бўладиган йўл қурилиш материалларини етказиб бериш бўйича тегишли чоралар кўрилди.

Компания томонидан 2014 йилда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган янги иш ўринларини яратиш дастури параметрларига мувофиқ 180 та янги иш ўринлари очилиши кўзда тутилган. Амалда эса йилнинг биринчи ярмидаёқ компания тизимидаги корхоналарда ишловчилар сони йил бошига нисбатан 713 тага ўсди.

2013 йилда умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларида ва унинг таркибидаги сунъий иншоатларда табиий офат туфайли юзага келган турли даражадаги бузулишларни тиклаш бўйича 103 та объектда 20,3 млрд сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилиб, объектлар ўрнатилган тартибда қайта фойдаланишга топширилди.

Тизим корхоналари томонидан жорий йилнинг биринчи ярмида бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларга 107,0 млрд.сўм миқдорида (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 115 % га ортиқ) тўловлар амалга оширилди.

Хусусан, бюджетга – 68,0 млрд. сўм (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 145,0 %), бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларга – 39,0 млрд. сўм (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 145,0 %) тўловлар амалга оширилди.

 

Интерактивные услуги

Единый портал интерактивных государственных услуг