Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Доклад заместителя председателя правления ГАК "Узавтойул" Ш.Назарова на заседании компании по итогам деятельности первого квартала 2014 года

10178 14 авг., 2015 Распечатать Скачать (PDF 113 Kb)

"Ўзавтойўл" давлат-актсиядорлик компанияси таркибидаги ташкилот ва корхоналар томонидан 2014 йилнинг 1-чорагида 171,1 млрд. сўмлик (2013 йилнинг шу даврига нисбатан 138,7 %) йўл қурилиш, таъмирлаш, сақлаш ва ташқи пудрат ишлари бажарилди. 28 км. узунликдаги умумий фойдаланишдаги автомобил йўллари реконструктсия қилинди. Булар А-373 "Тошкент-Ўш" автомобил йўлининг 450-475 километр қимидаги 3 км. (Андижон вилояти) ва 341-350 км. қисмидаги 5 км. (Фарғона вилояти) ҳамда М-39 "Алмати-Бишкек-Тошкент-Термиз" автомобил йўлининг 962-982 километр қимидаги 20 км. (Фарғона вилояти) автомобил йўлларидир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 21 декабрдаги ПҚ-1446-сонли қарори билан тасдиқланган "Ўзбек миллий автомагистрали" таркибига кирувчи автомобил йўллари участкаларини қуриш ва реконструктсия қилиш дастурига асосан жами 61 та (шундан 45 таси (401 км.) олдинги йиллардан ўтувчи, 16 таси (133 км.) янги бошланадиган объектлар) объектда 534 км. узунликдаги (422 км. асфалтобетон ва 112 км. тсементобетон қопламали) автомобил йўлларини фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган бўлиб, ушбу ишларни амалга ошириш учун 1533,9 млрд. сўм миқдорида маблағ ажратилган.

2014 йил инвеститсия дастурини амалга ошириш учун ҳозирги кунгача маҳаллий пудратчи корхоналар томонидан 534 км. йўл қурилиш-таъмирлаш ишлари учун 621 млрд. сўмлик (шундан "Ўзавтойўл" компанияси корхоналари томонидан 257 км. йўл қурилиш-таъмирлаш ишлари учун 503,4 млрд. сўмлик) шартномалар тузилган бўлиб, қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.

"Ўзавтойўл" ДАК корхоналари томонидан бажариладиган шартномавий қийматлар ҳудудлар кесимида қараладиган бўлса, Қорақалпоғистон Республикасида 135,6 млрд. сўмлик (44,0 км. йўл қурилиш-таъмирлаш ишлари учун), Андижон вилоятида 12 млрд. (3,0 км. йўлда), Бухоро вилоятида 108,7 млрд. (40,0 км. йўлда), Жиззах вилоятида 21,1 млрд. (20, км. йўлда), Қашқадарё вилоятида 59,9 млрд. (50,0 км. йўлда), Наманган вилоятида 26,2 млрд. (10,0 км. йўлда), Самарқанд вилоятида 15,0 млрд. (20,0 км. йўлда), Сурхондарё вилоятида 42,5 млрд. (14,0 км. йўлда), Тошкент вилоятида 58,4 млрд. (27 км. йўлда), Фарғона вилоятида 24,1 млрд. (14,5 км. йўлда) сўмлик шартномалар тузилган. Йўллар кесимида қаралганда эса, энг катта қурилиш-таъмирлаш ишлари М-39 "Алмати-Бишкек-Тошкент-Термиз" (150 км.дан ошиқ), А-380 "Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнау" (120 км.дан ошиқ), А-373 "Тошкент-Ўш" (115 км.дан ошиқ), М-37 "Самарқанд-Ашхабод-Туркманбоши" (50 км.дан ошиқ) халқаро автомобил йўлларида амалга оширилишини кўриш мумкин.

Шундан ҳисобот даврида режадаги 33,0 млрд. сўм ўрнига 42,6 млрд. сўмлик (129 %), жумладан, "Ўзавтойўл" компанияси томонидан 28,9 млрд. сўм ўрнига 38,6 млрд. сўм (133,5%) йўл ишлари бажарилди. Бу кўрсаткичда айниқса "Шимолий-Ғарбий" ХДААЙИТФК режадаги 4587,4 млрд. сўм ўрнига 6391,6 млрд. сўмлик иш бажариб, ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшди.

Халқаро, давлат ва маҳаллий аҳамиятдаги умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларида "Ўзавтойўл" компанияси корхона ва ташкилотлари томонидан 12,1 млрд. сўмлик капитал таъмирлаш ишлари (2013 йилнинг шу даврига нисбатан 120,0 %) бажарилди.

Республикамизнинг умумий фойдаланишдаги халқаро, давлат ва маҳаллий аҳамиятдаги 42654 км. узунликдаги автомобил йўлларида 2014 йилнинг 1-чораги давомида жами 118,0 млрд. сўмлик сақлаш ва жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Жумладан: автомобил йўллари ҳолатини сақлаш ишлари бўйича 49,8 млрд. сўмлик, автомобил йўллари минтақасини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари бўйича 1,3 млрд. сўмлик, автомобил йўлларида автотарнспорт ва йўловчиларнинг куз-қиш мавсумида хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш ишлари бўйича 14,1 млрд. сўмлик ва автомобил йўлларини жорий таъмирлаш ишлари бўйича 52,8 млрд. сўмлик ишлари бажарилди.

Мазкур маблағлари ҳисобидан автомобил йўлларимизда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича, жумладан, 2207 дона етишмаган йўл белгилари ўрнатилди; 5972 дона эскирган йўл белгилари алмаштирилди; 4337 пм. узунликда 1-гуруҳ тўсиқлари ўрнатилди; 4685 дона йўналтирувчи ва кўрсатувчи устунчалар ўрнатилди; 161 дона кўприкда ҳаракат хавфсизлиги таъминланди; 686 км. йўл қатнов қисми белгиланди; 374 жойда пиёдалар ўтиш жойи белгиланди; 748 дона қувурларда ҳаракат хавфсизлиги таъминланди; 1732 км. узунликда йўл марзаси мустаҳкамланди; 19 жойда автомобил йўлининг темир йўли билан кесишган қисмида ҳаракат хавфсизлиги таъминланди; 111 жойда йўл туташмалари ободонлаштирилди; 96 дона автобус тўхташ бекатлари қурилди ва таъмирланди; 10,9 км. узунликда пиёдалар йўлаги қурилди; 15500 км. узунликдаги йўлларда қишки мавсумда юзага келган чуқурчалар таъмирланди.

Вазирлар Маҳкамаси томонидан компанияга саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг 2014 йилнинг 1-чорагида ўсиш суръатлари 103,5 % миқдорида белгиланган бўлиб, компания тизимидаги саноат ва ёрдамчи ишлаб-чиқариш хўжалик корхоналари томонидан 2014 йилнинг 1-чорагида таққослама нархларда 11,8 млрд.сўмлик, 2013 йилнинг шу даврига нисбатан эса таққослама нархларда 103,6 % дан ортиқ саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.

Жумладан Компания тизимидаги темир-бетон маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган Қўйлиқ кўприклар темирбетон қурилмалар тажриба заводи томонидан жорий йилнинг 1-чорагида 30,1 минг тонна йиғма темир-бетон конструктсиялари ва жиҳозлари ишлаб чиқарилиб, буюртмачиларга етказилиб берилди. Шунингдек, асфалтбетон маҳсулоти ишлаб чиқаришга ихтисослашган Тошкент вилоятида жойлашган яна бир йирик "Тошвилйўлсаноат" саноат корхонаси томонидан жорий йилнинг март ойида 4,1 минг тонна асфалтбетон маҳсулоти ишлаб чиқарилди ва автомобил йўлларини таъмирлаш ишлари учун етказилиб берилди.

Ўз навбатида, компания тизимидаги саноат ва ёрдамчи ишлаб чиқариш корхоналари томонидан жорий йилда автомобил йўллари ва улардаги сунъий иншоотларни қуриш, қайта қуриш ва таъмирлаш ишлари учун зарур бўладиган йўл қурилиш материалларини етказиб бериш бўйича тегишли чоралар кўрилди.

Компания томонидан 2014 йилда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган янги иш ўринларини яратиш дастури параметрларига мувофиқ 180 та янги иш ўринлари очилиши кўзда тутилган. Амалда эса компания тизимидаги корхоналарда ишловчилар сони йил бошига нисбатан 889 тага ўсди.

2013 йилда умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларида ва унинг таркибидаги сунъий иншоатларда (жами 145 та объект) табиий офат туфайли юзага келган турли даражадаги бузулишларни тиклаш бўйича 59 та объектда 13,2 млрд сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилиб, объектлар ўрнатилган тартибда қайта фойдаланишга топширилди. Бугунги кунда яна 41 та объект бўйича Республика йўл жамғармасининг мазкур мақсадлар учун заҳира маблағлари ҳисобидан манзил рўйхатлари шакллантирилиб, объектларда қурилиш-монтаж ишлари режа асосида бош пудратчи корхоналар томонидан давом эттирилмоқда.

Жорий йилда саноат ва ишлаб чиқариш базалари модернизатсия қилиш ишлари учун 35 млрд. сўм маблағ ажратилиб, модернизатсия қилиш объектлари ҳамда уларни амалга ошириш бўйича бош пудратчи ташкилотлар рўйхати тасдиқланган ва шу асосда тегишли тадбирлар амалга оширилмоқда. 

 

Интерактивные услуги

Единый портал интерактивных государственных услуг