Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-72-сонли қарори ижросини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот.

759 13 июня, 2023 Распечатать Скачать (PDF 90 Kb)

Бугунги кунда республика автомобиль йўллари соҳасига халқаро молия институтларининг, жумладан Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки, Ислом тараққиёт банки, Саудия тараққиёт жамғармаси ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкининг маблағлари жалб этилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2022- 2026 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини тасдиқлаш ҳамда инвестиция лойиҳаларини бошқаришнинг янги ёндашув ва механизмларини жорий этиш тўғрисида"ги ПҚ-72-сонли қарорига асосан 2022 йилда 876 млн долларлик 6 та лойиҳа амалга оширилмокда.

2022 йилга мўлжалланган Инвестиция дастури доирасида кредит қиймати 875,9 млн долларлик 6 та лойиҳалар халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан 2022 йилда 105,6 млн доллар ўзлаштирилиши белгиланган.

2022 йилда давомида мазкур лойиҳалар доирасида олиб борилган ишлар натижасида 110,8 млн доллар маблағ ўзлаштирилди ҳамда белгиланган прогноз ижроси 105 фоизга бажарилди.

Интерактивные услуги

Единый портал интерактивных государственных услуг