Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Прокурор ва ёшлар учрашуви...

2 апр., 2021 Распечатать Скачать (PDF 297 Kb)

Прокурор ва ёшлар учрашуви...

Жорий йилнинг 2 апрел кунида Хоразм вилояти Урганч Транспорт коллежида Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори, адлия катта маслаҳатчиси — Маъруфхон Ходжаев билан учрашув бўлиб ўтди.


Учрашувда – "Ёшларни қўллаб – қувватлаш юзасидан қабул қилинган давлат дастури ижроси ҳамда ёшларнинг муаммоларини ўрганиш" мавзусида талабалар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.


Шунингдек, ёшларни маънавий баркамол қилиб тарбиялаш, мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш, ҳар томонлама етук ва баркамол авлод бўлиб етишлари учун барча шарт-шароитлар яратилганлиги тўғрисида фикрлар билдирилди.


Учрашув якунида кам таъминланган ва иқтидорли талаба ёшларга эсдалик совғалари улашилди.

Автомобиль йўллари қўмитаси

Матбуот хизмати 

Интерактивные услуги

Единый портал интерактивных государственных услуг