"Қамчиқ" довонида автотранспорт воситалари ҳаракати тикланади.
А-373 "М-39 Гулистон-Бўка- Ангрен- Қўқон-Андижон орқали-Ўш" автомобиль йўлининг "Қамчиқ" довонидан ўтган 185-285 (108-208) километр қисмларида Ўзбекистон Гидрометрология хизмати марказининг 28-сонли буйруғига кўра, 2020 йилнинг 28 ноябрь соат 8:00 дан кучли шамол ва қор кўчкиси хавфи бўлганлиги сабабли автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилган эди.
Автомобиль йўллари қўмитаси таркибидаги "Қамчиқавтойўл" ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ишчи-ходимлари томонидан "Қамчиқ" довонининг 185-285 (108-208) километр қисмларида тезкорлик билан йўл тозалаш ишлари амалга оширилди. Автотранспорт воситаларининг ҳаракати учун тайёр ҳолга келтирилди.
Ўзбекистон Гидрометрология хизмати марказининг 2020 йил 28 ноябрдаги 29-сонли буйруғига биноан, яъни, кучли шамол ва қор кўчкиси хавфининг камайганлиги боис, А-373 "М-39 Гулистон-Бўка- Ангрен- Қўқон-Андижон орқали-Ўш" автомобиль йўлининг "Қамчиқ" довонидан ўтган 185-285 (108-208) километр қисмларида 2020 йил 28 ноябрь куни соат 11:30 да автотранспорт ҳаракати йўлга қўйилади.
Автомобиль йўллари қўмитаси
матбуот хизмати