Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Қамчиқ довонида вақти-вақти билан қор ёғмоқда

1915 3 февр., 2022 Распечатать Скачать (PDF 99 Kb)


А-373 "М-39 Гулистон-Бўка- Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш" автомобиль йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисми, 193-250 км.лар оралиғида вақти-вақти билан қор ёғмоқда.


Йўлсозларимиз томонидан қор ёғиб турган пайтда довонда транспорт воситаларининг бетўхтов икки томонлама ҳаракатланиши таъминлаш мақсадида йўлларни туну-кун қордан тозалаш ишлари амалга оширилиб,  зарурий чора-тадбирлар кўрилди. 

Ҳозирги вақтда довонда транспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда. Йўлларда кўриниш 1000 метрни, ҳаво ҳарорати -6 даража, намлик 83 фоизни ташкил этмоқда. Шамол тезлиги 2-7 м/с. 

Ҳурматли  ҳайдовчилар Сизлардан ҳаракатланишингиз давомида барча хавфсизлик чораларини кўришингизни сўраб қоламиз.

Автомобиль йўллари қўмитаси Ахборот хизмати

Интерактивные услуги

Единый портал интерактивных государственных услуг