Қамчиқ довонидаги йўлнинг ҳолати қандай!
А-373 "М-39 Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш" автомобиль йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмида вақти-вақти билан қор ёғмоқда.
Қор ёғиб турган пайтда довонда транспорт воситаларининг бетўхтов икки томонлама ҳаракатланиши таъминлаш учун "Қамчиқавтойўл" ИЙФУК томонидан туну-кун йўлларни қордан тозалаш ишларини бажарилмоқда.
Ҳозирги вақтда транспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда. Қор,туман. йўлларда кўриниш ҳолати 100 метрни, ҳаво ҳарорати -10 даража, намлик 85 фоизни ташкил этмоқда. Шамол тезлиги – 4-10 м/с.
"Қамчиқ" довони йўлидан юрадиган ҳайдовчилардан барча хавфсизлик чораларини кўришларини тавсия қилиб қоламиз.
Автомобиль йўллари қўмитаси
Ахборот хизмати