Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

ҚАРОР ВА ИЖРО

2869 17 мая, 2021 Распечатать Скачать (PDF 102 Kb)


Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги 4р176а "Нукус темир йўл станциясига" автомобиль йўлининг 0-10 км (1-босқич 5-10 км) қисмини реконструкция қилиш объектида 2021 йил Инвестиция Дастурига кўра амалга оширилмоқда.


Пудратчи — Қорақалпоғистон ЙМФУК, 

Лойиҳачи — "ҚҚавтожолжойбар" МЧЖ. 

Ушбу лойиҳага биноан, автомобиль йўли Iб тоифа ва шаҳар типига мослаштирилиб қурилади ва кенглиги 30 метрни, 4 та қатнов қисмдан иборат бўлади. 

Автомобиль йўлининг йўл тўшамаси қуйидагилардан ташкил топган:

- қопламанинг устки қатлами 5 см қалинликдаги майда донали зич асфальтобетон;

- қопламанинг остки қатлами 9 см қалинликдаги йирик донали ғовак асфальтобетон;

- асоснинг устки қатлами 16 см қалинликдаги мавжуд қопламани қирқиб олинган материални чақиқтош билан аралашмаси (заклинка усулида); 

- асоснинг остки қатлами 18 см қалинликда чақиқтош-қумга мавжуд қопламани қирқиб олинган материал аралашмасидан иборат (заклинка усулида).

Шунингдек, ушбу автомобиль йўлида туташмалар, йўл белгилари, пиёдалар йўлаклари ҳамда автобус бекатлари қурилади.

Ушбу объект ўтувчи бўлиб, реконструкция қилиш ишлари халқаро стандартлар асосида бажарилмоқда. Объектда жорий йилда шартномага мувофиқ жами 15000 млн.сўмлик реконструкция қилиш ишлари бажарилиши белгиланган. Жорий йилнинг ўтган январь-апрель ойларида объектда 1970,3 млн.сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилди. Ҳозирда объектдаги пиёдалар кўприги қурилиши якунланган.

Автомобиль йўлининг тоифаси шаҳар типига тўлиқ ўтказилади. Йўлнинг ўтказувчанлик қобилияти 7000 дан 14000 дона/кунига ошишига эришилади ҳамда йўл тўшамаси хизмат муддати узайтирилади.  

Объектдаги ер усти пиёдалар ўтиш йўлаги ПК83+27,50 да жойлашган бўлиб, узунлиги 67,38 метрни ва 2 та тушиш жойи умумий узунлиги 40,38 м ташкил этади. Ушбу ер усти пиёдалар ўтиш йўлагида темир панжара, ёритиш тизими, плиткалар ва юқори қисми лексан билан қопланган. 

Ушбу ер усти пиёдалар ўтиш йўлаги фойдаланишга топширилиши натижасида пиёдаларнинг хавфсизлиги таъминланди.

Автомобиль йўллари қўмитаси

Матбуот хизмати


Интерактивные услуги

Единый портал интерактивных государственных услуг