Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

ТРАНСПОРТ ПРОКУРАТУРАСИ ТОМОНИДАН МЕҲР-МУРУВВАТ ВА САХОВАТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТТИРИЛМОҚДА

3846 7 мая, 2021 Распечатать Скачать (PDF 228 Kb)


Мамлакатимизда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш, айниқса ижтимоий ҳимояга муҳтожлар учун ҳаётда тенг имконият ва шароитлар яратиб беришга катта эътибор қаратилмоқда.  


Айниқса, маънавий ҳаётимизда эзгулик, шукроналик, меҳр-оқибат каби олийжаноб қадриятларни қарор топтиришда муҳим аҳамият касб этувчи Муборак Рамазон ҳайити арафасида меҳрга зор инсонлар ҳолидан хабар олиш халқимизга хос бўлган азалий анъаналардан бири ҳисобланади. 

Жорий йилнинг 7 май куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори Маъруфхон Ходжаев ташаббуси билан Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси билан ҳамкорликда Сирдарё вилоятидаги Сирдарё "Мурувват" ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйи ҳамда Тошкент вилоятидаги Оҳангарон "Саховат" кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйига ташриф уюштирилиб, навбатдаги хайрия-эҳсон тадбири ўтказилди.


 Таъкидлаш жоизки, ушбу масканларда истиқомат қилувчилар бошқалардан нафақат саломатлик жиҳатидан жисмонан ўзгалар кўмагига муҳтожлиги, балки меҳр-мурувватга ташналиклари билан ҳам ажралиб туришади. 

Тадбир давомида давлатимиз ғамхўрлигидан баҳраманд бўлиб келаётган васийликка олинган кексалар ва ногиронларга яратилган шароитлар яқиндан ўрганилиб, улар билан самимий суҳбатлашилди. 

Тадбир доирасида интернат уйида яшовчиларга келаётган ёз фаслининг жазирама иссиқ кунларида янада қулай шароитларни яратиб бериш мақсадида хоналарда мўътадил иқлим хосил қилиш учун кондиционер ускуналари ва озиқ-овқат маҳсулотларини узоқроқ муддат давомида сақланишини таъминлаш учун совуткичлар каби маиший техникалар билан бир қаторда, зарур санитария-гигиена воситалари ва бошқа совғалар тақдим этилди. 

Улуғ айём арафасида улашилган меҳр ва эътибордан интернат уйларида истиқомат қилаётганларнинг қалби чексиз ғурур ва ифтихорга тўлди ҳамда кўрсатилаётган ғамхўрлик ва яратиб берилаётган шароитлар учун ўз миннатдорчиликларини билдиришди. 

Мазкур йўналишлардаги тадбирлар давом эттирилади.


Интерактивные услуги

Единый портал интерактивных государственных услуг