Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Вазир, Ҳоким ва Ёшлар учрашуви

23 июня, 2021 Распечатать Скачать (PDF 217 Kb)

Вазир, Ҳоким ва Ёшлар учрашуви

Бугун 23 июнь куни Сирдарё вилояти Боёвут тумани ёшлари билан Автомобил йўллари қўмитаси раиси ўринбосари в.б. Отаназар Жуманязов ҳамда туман ҳокимлиги ўртасида очиқ мулоқот тарзида "Ёшлар учрашуви" бўлиб ўтди.


Учрашувни туман ҳокимининг ёшлар ишлари бўйича ўринбосари очиб берди.

Учрашувда расмиятчилик четга сурилиб ёшлар билан тўлиқ очиқ тарзда мулоқот бўлиб ўтди.

Шунингдек, туман ёшларининг бугунги кундаги муаммолари ўрганилиб 5 нафар ёшларга йўлсозлар сафида халқимизга хизмат қилувчи йўлларни қуриш ишларида ҳам нафас бўлиб ишлаш насиб этди, яъни 5 нафар ишсиз ёшлар иш билан таминланиб Боёвут туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасига ишга олинди.


Шунингдек ёшларнинг бугунги кундаги қизиқишларига алоҳида эътибор қаратилган ҳолда ИТ соҳасига қизиқиш билдирган 2 та ёшларни туман марказида ташкил этилган ИТ-ўқув марказида ўқишлари учун тўлов маблағлари тўлиқ қоплаб берилди.

Бундан ташқари "Ёшлар бизнинг келажагимиз ёшларга алоҳида эътибор қаратиш лозимдир, эртага мана шу ёшлар бизнинг ишимизда давомчисидир" – деб, таъкидлаб ўтди О. Жуманязов ҳамда ёшларни китобхонликка қизиқишларини ошириш мақсадида китоблар жамланмасидан иборат ҳамда бошқа эсталик совғалари улашилди.

Автомобиль йўллари қўмитаси

Матбуот хизмати

Интерактивные услуги

Единый портал интерактивных государственных услуг