Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тадбир

2959 5 марта, 2021 Распечатать Скачать (PDF 252 Kb)


Автомобиль йўллари қўмитасида 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрамига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.


Тадбирни очган қўмита раиси А.Абдувалиев қўмита марказий аппаратида ҳамда тизимда меҳант қилаётган хотин-қизларни баҳор ва гўзаллик байрами – 8 март айёми билан муборакбод этди.

Дарҳақиқат, барчамиз учун азиз ва мўътабар бўлган аёл зоти ҳақида сўз юритар эканмиз, авваломбор, бизни дунёга келтириб, оқ ювуб – оқ тараган, оқ сут бериб вояга етказган Она сиймоси олдида бош эгиб таъзим қиламиз. Ер юзида муқаддас деган сўзга энг муносиб зот бу – аввало Онадир. Биз она номини азал-азалдан улуғлаб, эъзоз ва эҳтиром кўрсатиб келган халқмиз.


Тадбирда давомида қайд этилганидек, аёлни эъзозлаш, аёлга эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос олижаном қадрият ҳисобланади. Биз барчамиз қандай касб, қандай лавозимда ишламайлик, қалбимиз, юрагимиздаги жамики эзгу фазилатлар учун Сиз меҳрибон аёллардан умрбод қарздормиз. 


Тадбир сўнгида соҳада меҳнат қилаётган хотин-қизларга эсдалик совғалари топширилди. 

Маданиятимиз, маънавиятимиз чироғи бўлмиш азиз онажонлар, опа-сингиллар, дилбар қизларимиз, омон бўлсин!

Автомобиль йўллари қўмитаси

Матбуот қўмитаси


Интерактивные услуги

Единый портал интерактивных государственных услуг