Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Йўлсозлар учун ҳам қизғин иш мавсуми бошланган...

2777 29 апр., 2021 Распечатать Скачать (PDF 106 Kb)


Шу кеча-кундузда туманлар ҳамда олис қишлоқларида фаолият юритаётган йўлсозлар учун ҳам қизғин иш мавсуми давом этмоқда.


Жумладан, Жондор туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан "4Н-192" "Навгади–Тобогар–Янгичорбоғ" автомобиль йўлининг 6-9 километрларида тозалаш ва таъмирлаш ишлари олиб борилиб, огоҳланирувчи устунчалар ва эскириб, яроқсиз ҳолга келган йўл белгилари янгиланди. Шунингдек, "Ушот" МФЙ Мадамбой қишлоғи аҳолиси талабларидан келиб чиқиб, ички йўлнинг 400 метр қисми қайта тайёрланиб, текисланди ва унга 600 тонна атрофида қум-шағал ётқизилиб, рисоладагидек йўл қурилгани бу ерлик аҳоли учун ҳам кўпдан кутилган иш бўлди.

Мазкур туманнинг "Истиқлол" МФЙ ички йўлини таъмирлаш ишлари йил бошидан режалаштирилган эди. Бугунга келиб, мазкур маҳалланинг Пасана қишлоғидаги тупроқ йўлнинг 300 метр қисми шағаллаштирилиб, йўл асосини кенгайтириш ишлари сифатли амалга оширилди. Йўлсозлар жамоаси ва жалб қилинган махсус техникалар воситасида бу йўлга 650 тн.дан ортиқ қум-шағал аралашмаси ётқизилиб, зичланди.

Ҳудди шундай, Бухоро кўприклардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан бир неча ойдирки, "М-37" "Самарқанд-Ашхобод-Туркманбоши" автомобиль йўлининг 241-261 километр қисмларида, қайта қуриш объектининг 248-249-километрлари асосини қуриш ишлари амалга ошириб келинмоқда. Бу жараёнда йигирмага яқин йўлсоз ва махсус механизациялашган транспорт воситаси кучи билан йўл асосини қуриш ишларида 350 куб метр сараланган тош-шағал ётқизилди.

Шу кунларда мазкур кўприксозлар жамоаси томонидан "4Р-652" ҳамда "4Р-63 автомобиль йўлининг 49-километри, "Азизобод — Когон" йўналишидаги автомобиль йўлининг 43-46 километрлари қисмини тўла таъмирлаш бўйича кенг кўламдаги ишлар бошланган. Бу объектда ўттизга яқин ишчи-мутахассис ҳамда махсус техника ва механизмлар ёрдамида монолит бетондан пиёдалар юриш йўлагини қуриш ишлари олиб борилмокда.

Бундан ташқари, Вобкент тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан 4К-160 умумфойдаланув автомобиль йўлининг 49-50 километрларида, яъни "Косари" МФЙ дан ўтган йўл юзасига сиртқи ишлов бериш ишлари бажарилиб, бунда 60 тонна иссиқ асфальтбетон хом ашёси сарфланиб, йўл ўтказиш имкониятларини яхшилаш, транспорт ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун нимаики зарур бўлса, барча чора-тадбир кўрилмоқда.

Йўл ободлиги борасида Ромитан туманида ҳам бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. Айниқса, бу борада ички йўллар ҳам босқичма-босқич таъмирланиб, асфальт қилинаётгани аҳолига қулайлик яратмоқда. Хусусан, туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси жамоаси томонидан марказий автомобиль йўлларининг қатнов қисмини яхшилаш, автотранспортлар ҳаракатини хавфсиз ва тўхтовсиз ташкил этиш, йўл равонлигини таъминлаш мақсадида жадал ишлар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, "Бобур" маҳалласининг "Нурафшон" кўчаси талаб даражасида таъмирланиб, асфальт ётқизилди. Ҳудудда жами 250 метр масофа асфальтлаштирилиб, маҳалла кўчаси кўркам қиёфа касб этди. Бунда йўлсозларнинг 20 га яқин ишчи-мутахассиси, 10 га яқин махсус транспорт воситаси кучидан унумли фойдаланилди. Навбатдаги манзил эса "Қалайчорбоғ" маҳалласининг ички йўллари бўлади.

Автомобиль йўллари қўмитаси

Матбуот хизмати

Интерактивные услуги

Единый портал интерактивных государственных услуг