Общественный совет
Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлатқўмитаси ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши тўғрисидаги
НИЗОМ
1- боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом (кейинги ўринларда Низом дебюритилади) Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси (кейингиўринларда - қўмита) хузуридаги жамоатчилик кенгашининг (кейинги ўринларда -жамоатчилик кенгаши) асосий вазифалари, функциялари, ваколатларйни вафаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Жамоатчилик кенгаши ўз ишини жамоатчилик асосидаолиб борадиган, доимий фаолият юритувчи маслаҳат-кенгаш органи ҳисобланади.
3. Жамоатчилик кенгаши қўмитанинг марказий аппаратиҳузурида ташкил этилади ва унинг фаолияти қўмитанининг барча ҳудудийбўлинмалари ҳамда тасарруфидаги ташкилотларига татбиқ этилади.
4. Жамоатчилик кенгаши қўмита раисининг буйруғибилан ташкил этилади.
5. Жамоатчилик кенгашининг қарорлари тавсиявийхусусиятга эга.
6. Жамоатчилик кенгаши ўз фаолиятида ЎзбекистонРеспубликасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси ОлийМажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентинингфармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси ВазирларМаҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Низомга ҳамда бошқа қонунҳужжатларига амал қилади.
7. Жамоатчилик кенгаши тўғрисидаги низом ва унгакиритиладиган ўзгартишлар ҳамда қўшимчалар қўмита раисининг буйруғи билантасдиқланади.
2- боб. Жамоатчилик кенгашининг асосийвазифалари, функциялари,ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
8. Қуйидагилар жамоатчилик кенгашининг асосийвазифалари ҳисобланади:
қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқийҳужжатларда, қарорларда, шунингдек, давлат, тармоқ ва ҳудудий ривожлантиришдастурларида жамоатчилик манфаатлари ва жамоатчилик фикри ҳисобга олиниши, фуқароларнинг,юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, жамият манфаатлариниҳимоя қилиш соҳасида қонун ҳужжатлари талаблари ижросини таъминлаш, қўмитазиммасига юкланган ҳамда ижтимоий ва жамоатчилик манфаатларига дахл қилувчивазифалар ва функцияларни бажариш, давлат хизматларини кўрсатиш, ижтимоийшериклик доирасида амалга ошириладиган битимлар, шартномалар, лойиҳалар вадастурларни рўёбга чиқариш бўйича қўмита ва унинг мансабдор шахсларинингфаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
биргаликда мулоқот қилиш, қўмитанинг нодавлат нотижоратташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқаинститутлари билан самарали ҳамкорлигини таъминлаш учун қўмитани фуқароларбилан боғлаб турадиган "кўприк" ролини бажариш;
фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонунийманфаатларига дахл қилувчи энг муҳим масалалар юзасидан қўмитанинг фаолиятиҳақидаги жамоатчилг/к фикрини тизимли мониторинг қилиш ва ҳар томонлама таҳлилқилиш, социологик сўровлар ўтказиш, жумладан уларни ахборот- коммуникациятехнологияларидан фойдаланган ҳолда ўтказиш;
қўмита фаолиятида коррупцияга қарши курашиш соҳасидагидавлат дастурлари ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишдаиштирок этиш, коррупцияга қарши курашиш бўйича олиб борилган ишлар устиданмоциторинг ва таҳлил ўтказиш, шунингдек, уларнинг натижалари бўйича таклифлартайёрлаш;
қўмита фаолиятининг очиқлигини таъминлаш бўйича амалгаоширилаётган тадбирларни мониторинг қилиш, унинг фаолияти тўғрисида батафсилахборот олиш имкониятларини таҳлил қилиш, уларни янада кенгайтириш бўйичатаклифлар ишлаб чиқиш;
қўмита фаолиятини ислоҳ қилишда фуқаролар иштирок этишиучун яратилган шарт-шароитларни ўрганиш ва уларни яхшилаш бўйича таклифларишлаб чиқиш;
қўмита фаолияти бўйича фуқаролар ўртасида ўтказиладигантушунтириш ишлари ва маънавий-маърифий тадбирларда иштирок этиш, уларнингсамарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
қўмита ходимлари ва улар оилаларининг уй-жой,ижтимоий-маиший, хизмат шарт-шароитларини, уларга малакали тиббий ёрдамкўрсатиш шароитларйни, шунингдек, ишдан бўшатилган ёки захирага олинганходимларни ижтимоий ва касбий мослаштириш бўйича муаммоларни комплекс таҳлилқилиш ҳамда таҳлил якунлари бўйича мазкур шароитларни яхшилаш юзасидантаклифлар киритиш.
9. Жамоатчилик кенгаши ўз зиммасига юклатилганвазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
қўмитанинг фаолиятига доир масалалар юзасиданфуқаролар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқаинститутларининг ташаббуслари ҳамда мурожаатларини кўриб чиқишда иштирок этади,шунингдек, уларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қўмитага тегишли таклифларкиритади;
қўмитанинг фуқаролар, нодавлат нотижорат ташкилотларива фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро ҳамкорлигини таҳлилқилади, шунингдек, ҳамкорликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
қўмита фаолиятига тааллуқли унинг норматив-ҳуқуқийҳужжатлари ва қарорларини такомиллаштириш, улардаги мавжуд камчиликларнибартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади, шунингдек, киритилган таклифларниқўмита ходимлари ўртасида муҳокама қилишга бағишланган тадбирларни ташкилэтишда қатнашади;
давлат дастурлари лойиҳаларини, тадбирлар режаларини вақўмита фаолиятига, тааллуқли, шу жумладан коррупцияга қарши курашиш тўғрисидагибошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш юзасидан таклифлар тайёрлайди, қабул қилингандастурларни амалга оширишда ваколатлари доирасида иштирок этади, бажарилганишларнинг самарадорлигини таҳлил қилади, шунингдек, йўл қўйилган хато вакамчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар тайёрлайди;
қўмита раҳбарлари ва ходимларининг фуқаролар биланучрашувларини, шунингдек, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқишбилан боғлиқ ишларни ташкил этишда, шу жумладан жойларга бориб ташкил этишдақатнашади, уларнинг амалга оширилиши устидан мониторинг ўтказади;
қўмита ходимлари ва улар оилаларининг уй-жой,ижтимоий-маиший, хизмат шарт-шароитларини, уларга малакали тиббий ёрдамкўрсатиш шароитларини яхшилашда, шунингдек, ишдан бўшатилган ёки захирагаолинган ходимларни ижтимоий ва касбий мослаштириш муаммоларини ҳал этишдакўмаклашади;
ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ваҳуқуқий ҳимоя қилиш масалалари бўйича қўмита ходимлари ўртасида кенг тушунтиришишларини ташкил этади;
қўмита, унинг худудий бўлинмаларида ва тасарруфидагиташкилотларида соғлом ишчанлик муҳитини ривожлантириш, қонунийликни, юксакҳуқуқий маданият ва ахлоқийликни таъминлаш, ходимларда Ватанга содиқлик руҳинива қонунларга бўлган ҳурматни кучайтириш, уларни ижтимоий, сиёсий, руҳий вамаънавий-маърифий камол топтириш, шунингдек, мазкур соҳадаги илмий-маърифий ваўкув адабиётларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
мамлакатда ва хорижда кенг жамоатчиликни қўмитафаолиятини ислоҳ қилиш бў^ича амалга оширилаётган тизимли чора-тадбирлар ҳақидамунтазам равишда хабардор қилишни таъминлайди ҳамда мавжуд муаммоларни ҳалқилиш ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
қўмита фаолиятига бағишланган илмий-назарий ваилмий-амалий конференциялар, семинарлар, давра суҳбатларини ташкил этишдаиштирок этади;
қўмитафаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритиш бўйича бажарилаётган ишларнингнатижаларини таҳдил қилади, уларнинг самарадорлигиниошириш ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
ўзига юклатилганвазифаларни бажаришда нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборотвоситалари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ҳамда фуқаролар биланҳамкорлик қилади.
10. Жамоатчилик кенгаши зиммасига юклатилганвазифалар ва функцияларни бажариш учун:
қўмита томонидан ташкил этиладиган бўлажак очиқ ҳайъатмажлислари ва бошқа оммавий тадбирлар тўғрисидаги ахборотни олдиндан олишҳамда'-мазкур тадбирларда иштирок этиш;
қўмитанинг, жумладан унинг ҳудудий бўлинмалари ватасарруфидаги ташкилотларининг бинолари (хоналари) ва бошқа объектларини қонунхужжатларида белгиланган тартибда бориб кўриш;
қўмита, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тасарруфидагиташкилотлари раҳбарларига жамоатчилик кенгаши ваколатига кирадиган масалаларюзасидан тақлифлар киритиш;
қўмита фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифларва тавсияларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш учун зарур бўлган қўмитанингахборотлари, статистика ва бошқа материалларини белгиланган тартибда олиш;
қўмитанинг қонун ижодкорлиги фаолиятида, қўмитатомонидан ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг жамоатчиликва экспертлар муҳокамасини таъминлашда иштирок этиш;
жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларига қўмитатомонидан берилган жавобларнинг сифатини танлаб олган ҳолда тахдил қилиш;
қўмита ходимларининг розилиги билан уларнинг уй-жой,ижтимоий- маиший ва хизмат шарт-шароитлари билан танишиш;
жамо^тчилик кенгаши мажлисларида муҳокама қилинадиганмасалаларни ёритиш бўйича оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш; •
юклатилган вазифаларни бажариш учун конференциялар,форумлар, семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирларни ташкил этишҳуқуқига эга.
Жамоатчилик кенгаши қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқаҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
11. Жамоатчилик кенгаши ўз фаолиятини амалгаоширишда:
жамоатчилик назорати тўғрисидаги қонун ҳужжатлариталабларига риоя қилиши;
қўмита фаолияти билан боғлиқ қонун ҳужжатларидабелгиланган чекловларга амал қилиши;
қўмита ва унинг мансабдор шахсларининг ўз ваколатларидоирасида амалга оширадиган фаолиятига аралашмаслиги;
қўмитд ва унинг мансабдор шахслари фаолият кўрсатишиучун тўсқинлик қилмаслиги;
фуқароларнинг ор-номуси ва қадр-қимматини таҳқирлашга,уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўймаслиги;
жамоатчилик назоратини амалга ошириш давомида олинганахборотнинг, агар бундай ахборотни тарқатиш қонун билан чекланган бўлса,махфийлигига риоя қилиши шарт.
Жамоатчиликкенгашининг зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлишимумкин.
З-боб.Жамоатчилик кенгашининг таркибини шакллантириш ва ишини ташкил этиш тартиби
12. Жамоатчилик кенгашининг таркибига унинг раиси, раисўринбосари, котиби ва аъзолари киради.
13. Жамоатчилик кенгаши аъзолигига, қоидатариқасида, қўмитада намунали хизмат кўрсатган меҳнат фахрийлари, жамоатчиликфаолияти соҳаларида катта амалий тажрибага эга обрў-эътиборли фуқаролар,шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вафуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари қабул қилинади.
Жамоатчиликкенгаши аъзоларининг сони чекланмаган.
14. Жамоатчилик кенгашининг таркиби қўмита раисинингбуйруғи билан ҳар 3 йилда тасдиқланади.
15. Қуйидаги ҳолатларда жамоатчилик кенгашининграиси, раис ўринбосари, котиби ва аъзолари унинг таркибидан чиқарилиши мумкин:
улар томонидан жамоатчилик кенгаши таркибидан чиқиштўғрисида ариза берилганда;
жамоатчилик кенгашининг мажлисларида мунтазам равишдаиштирок этмаганда, тйазкур Низомнинг 11-бандида назарда тутилган мажбуриятларнибажармаганда;
уларга нисбатан чиқарилган суднинг айблов ҳукми қонунийкучга кирганда; ?
вафот этганда, шунингдек, суднинг қонуний кучга кирганҳал қилув қарори асосида улар муомалага лаёқатсиз, бедарак йўқолган ёки вафотэтган деб топилганда.
16. Жамоатчилик кенгашининг таркиби тўғрисидагимаълумотлар ва унга киритилган ўзгартишлар улар тасдиқланган пайтдан бошлаб 5кун ичида қўмитанинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
17. Жймоатчилик кенгашининг раиси:
жамоатчиликкенгашининг фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;
жамоатчилик кенгашининг мажлисларини чақиради ва кунтартибини белгилайди;
жамоатчиликкенгашининг мажлисларида раислик қилади;
жамоатчилик кенгашининг иш режасини, мажлисибаённомасини ва бошқа ҳужжатларини тасдиқлайди;
жамоатчиликкенгаши қарорларининг ижросини назорат қилади;
жамоатчилик кенгаши аъзоларининг зиммасига юклатилган қўмитанинг расмийвеб-сайтида ва бошқа ресурсларда жойлаштириладиган жамоатчилик кенгашинингфаолияти тўғрисидаги маълумотлар таркиби бўйича таклифлар киритади ва униқўмита раиси билан келишади;
жамоатчилик кенгаши қарорларини бажариш масалалариюзасидан қўмита раҳбарияти билан ҳамкорлик қилади;
жамоатчилик кенгашининг самарали ишини таъминлаш бўйичабошқа ваколатларни амалга оширади.
18. Жамоатчилик кенгашининг раиси бўлмаган такдирда,унинг ваколатлари ва мажбуриятларини раис ўринбосари бажаради.
19. Жамоатчилик кенгаши раисининг ўринбосари:
раис йўқлигида жамоатчилик кенгашининг мажлисларида раисликқилади;
жамоатчилик кенгаши қарорларининг ижросини назоратқилиш бўйича ишларни тайгкил этади;
фуқаррларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабулқилади, шунингдек, жамоатчилик кенгаши фаолиятига тааллуқли мурожаатларни кўрибчиқиш бўйича ишларни ташкил этади;
жамоатчилик кенгашининг самарали ишларини таъминлашбўйича бошқа ваколатларни амалга оширади.
20. Жамоатчилик кенгашининг котиби:
жамоатчилик кенгашининг фаолиятини услубий,ташкилий-ҳуқуқий ва ташкилий-техник жиҳатдан таъминлаш масалаларини ҳал қилади;
жамоатчилик кенгашининг навбатдаги мажлисига барчазарур материаллар ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди, қўмита ходимлариданзарур ҳужжатлар ва маълумотларни сўраб олади;
кун тартибига мувофиқ жамоатчилик кенгаши мажлислариўтказилишири ташкил этади;
жамоатчилик кенгаши ўтказиладиган сана, жой ва таклифэтиладиган шахслар рўйхатини жамоатчилик кенгашининг раиси билан келишади;
жамоатчилик кенгашининг аъзоларини ва таклиф этилганшахсларни жамоатчилик кенгаши мажлиси ўтказиладиган жой, сана ва вақт ҳақидахабардор қилади;
жамоатчилик кенгаши қарорларининг ижро этилиши устиданмониторинг" олиб боради ва унинг натижаларини жамоатчилик кенгаши мажлисидакўриб чиқиш бўйича таклифлар киритади;
жамоатчилик кенгаши мажлисининг баённомасинирасмийлаштиради ва тасдиқланган баённоманинг жамоатчилик кенгаши аъзолари ҳамдабошқа манфаатдор шахсларга жўнатилишини таъминлайди;
жамоатчилик кенгашининг самарали ишлашини таъминлашбўйича бошқа ваколатларни амалга оширади.
21. Жамоатчилик кенгашининг аъзолари ўз мажлисларидакўриб чиқиладиган масалаларни муҳокама қилиш ва ҳал қилишда ўз ваколатинибошқаларгагўтказиш ҳуқуқига эга эмас.
Жамоатчилик кенгашининг мажлисида иштирок этиш имконибўлмаган ҳолатларда, унинг аъзоси мажлис кун тартибидаги масалалар бўйича ўзфикрини ёзма шаклда юбориши мумкин. Бунда унинг фикри мажлисда кўриб чиқиладива овоз беришда ҳисобга олинади.
Жамоатчиликкенгашининг аъзолари:
ўз зиммаларига юклатилган вазифаларни бажариш учунқўмита томонидан *ташкил этиладиган ҳайъат мажлисларида ва бошқа оммавийтадбирларда иштирок этади;
жамоатчилик кенгаши иш режаларининг лойиҳаларинитайёрлайди, уларни жамоатчилик кенгашида кўриб чиқиш учун киритади ватасдиқланган иш режалари бажарилишини таъминлайди;
қўмита фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйичатаклифлар ва тавсияларни ишлаб чиқишда ҳамда амалга оширишда қатнашади;
қўмитд ходимлари, уларнинг оила аъзолари биланучрашувлар ўтказади ва уларнинг хуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонунийманфаатларини таъминлаш бўйича таклифларни жамоатчилик кенгашига киритади;
жамоатчилик кенгашининг кун тартибига киритилганмасалалар юзасидан таҳлилий материаллар тайёрлайди;
жамоатчилик кенгашининг ваколатига кирадиган масалаларбилан боғлиқ мурожаатларни кўриб чиқади ва натижалари бўйича тегишлиҳужжатларни тайёрлайди;
жамоатчилик кенгашининг зиммасига юкланган вазифалар вафункцияларга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
22. Жамоатчилик кенгаши фаолиятининг асосиймасалалари унинг мажлисида кўриб чиқилади. Жамоатчилик кенгашининг мажлисиунинг иш режалари асосида ҳар чоракда камида бир марта чақирилади.
Жамоатчилик кенгашининг раиси жамоатчилик кенгашиаъзоларининг учдан бир 'қисмининг ёзма мурожаати асосида унинг навбатданташқари мажлисини чақириши мумкин.
23. Жамоатчилик кенгашининг мажлисларига бошқадавлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятиинститутларининг вакиллари таклиф этилиши мумкин.
24. Жамоатчилик кенгаши мажлиси кун тартибининглойиҳаси котиб томонидан Зкамоатчилик кенгаши аъзоларининг таклифлари важамоатчилик кенгаши райсининг топшириғи асосида шакллантирилади.
25. Жамоатчилик кенгашининг мажлисини унинг раисиолиб боради. Раис иштирок эта олмаган ҳолатларда, мажлисни унинг ўринбосариолиб боради.
Жамоатчилик кенгашининг мажлисида қўмита раиси, унингўринбосарлари ва бошқа ходимлар иштирок этиши мумкин.
26. Жамоатчилик кенгашининг мажлиси, агар ундажамоатчилик кенгаши аъзоларининг камида учдан икки қисми (кворум) иштирок этгантақдирда вақолатли ҳисобланади.
Мажлйсни ўтказиш учун кворум шаклланмаган такдирда,жамоатчилик кенгашининг янги мажлиси ўтказиладиган сана эълон қилинади.
27. Жамоатчилик кенгашининг қарори мажлисда иштирокэтаётган жамоатчилик кенгаши аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабулқилинади.
28. Жамоатчилик кенгашининг ҳар бир аъзоси қабулқилинаётган қарорлар бўйича ўзининг фикрини ёзма шаклда ифодалашга ҳақли. Унингфикри жамоатчилик кенгаши мажлисининг баённомасига мажбурий тартибда қўшибқўйилади.
29. Жамоатчилик кенгашининг мажлисида қабул қилинганқарор баённома билан расмийлаштирилади. Жамоатчилик кенгаши мажлисинингбаённомаси котиб томонидан имзоланади, мажлисга раислик қилувчи томонидантасдиқланади ва уч кун муддатда қўмитага, жамоатчилик кенгаши аъзоларига ваманфаатдор шахсларга юборилади.
30. Жамоатчилик кенгашининг қарорини тезлик биланқабул қилиш зарурияти туғилганда, унинг раиси ташаббуси билан қарор жамоатчиликкенгашининг аъзолари билан келишилган ҳолда сўров йўли билан қабул қилинишимумкин.
қўмитажамоатчилик кенгашининг қабул қилган қарорига қўшилмаган ҳолларда, жамоатчиликкенгашининг қарорини олган кундан бошлаб ўн кундан кечйкмай унгаасослантирилган эътирозини ёзма шаклда юборади.
31. Жамоатчилик кенгашининг котиби кенгаш аъзоларикўмагида жамоатчилик кенгаши қарорлари ижросининг боришини ўрганади ва кўриб чиқади,зарур бўлган ҳолларда, жамоатчилик кенгашининг раисига тегишли таклифларкиритади.
4-боб. Якунловчиқоидалар
32. Жамоатчилик кенгашининг фаолиятини моддий-техникжиҳатдан таъминлаш қўмита томонидан, шунингдек, қонун хужжатларида тақиқланмаганбошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
33. Жамоатчилик кенгашининг фаолияти унинг низомигава Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ эканлигиқўмитанинг|раҳбари томонидан назорат қилинади.
34. Жамоатчилик кенгашининг ва қўмита раисинингжамоатчилик кенгаши фаолияти билан боғлиқ қарорлари устидан белгилангантартибда шикоят қилиниши мумкин.
Автомобил йўллари қўмитаси ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши фаолияти самарадорлигини рейтинг баҳолаш методикаси
Автомобиль йўллари қўмитасининг жамоатчилик кенгашининг 2023-йил учун иш режаси