Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Аналитическая информация по основной деятельности Государственного комитета Республики Узбекистан по автомобильным дорогам за 9 месяцов 2018 года (текст документа приведен на государственном языке)

6606 6 нояб., 2018 Распечатать Скачать (PDF 288 Kb)


Т/р Асосий фаолият тури бўйича кўрсатгичлар Ўлчов бирлиги 2017 й 9 ойлик амалда 2018 й 9 ойлик амалда 2017 йилнинг 9 ойликка нисбатан(%)
Бажарилган иш хажми, жами

млрд.сўм 1223,5 1908 155,9
шу жумладан:
1 Инвеститсия дастури бўйича млрд.сўм *373,1 *534,9 143,4
км 161,6 165,2 102,2
2 Тўла таъмирлаш ишлари млрд.сўм 136,2 227,6 167,1
км 134,0 137,4 102,5
3 Минтақавий йўлларни таъмирлаш млрд.сўм 232,5 255,0 109,7
км 2180,0 2321,0 106,5
4 Умумий фойдаланувдаги автомобил йўлларини жорий таъмирлаш ва сақлаш ишлари млрд.сўм 481,7 890,5 184,9
км 2120,0 2950,0 139,2
5 Саноат ишлаб чиқариш хажми млрд.сўм 206,2 265,7 128,9
6 Янги ишжойларини яратиш киши 297 579 195
7 Қора металл чиқиндиларини топшириш тонна 12778,0 12815,0 100,3

* Халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобига, хорижий пудрат корхоналари томонидан бажарилган иш хажми билан бирга.


Қўмита тизимидаги корхона ва ташкилотларда 2018 йилнинг 9 ой давомида Инвестиция дастурига асосан умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида 534,9 млрд.сўмлик  қуриш ва реконструкция қилиш  ишлари амалга  оширилди. Ушбу кўрсаткич 2017 йилнинг худди шу даврига нисбатан  143,4 фоизни ташкил этади.

Бундан ташқари тўла таъмирлаш дастурига асосан умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида 137,4 млрд.сўмлик таъмир ишлари бажарилди. Бу кўрсаткич эса ўтган йилининг 9 ойлигига нисбатан 167,1 фоизни ташкил қилади.

2017-2018 йилларнинг 9 ойлик якунларига кўра асосий фаолият кўрсатгичларининг тақослама диаграммаси


2018 йилнинг 9 ойлик якунлари бўйича Республикамиздаги 2321 км минтақавий автомобиль йўлларини таъмирланди. Шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида 119,0 км, Андижонда 248,4 км, Бухорода 170,2 км, Жиззахда 129,2 км, Қашқадарёда 216,7 км, Навоийда 155,3 км, Наманганда 200,4 км, Самарқандда 216,0 км, Сурхандарёда 276,8 км, Сирдарёда 100,9 км Тошкент вилоятида 154,5 км, Фарғонада 195,8 км, Хоразмда 101,0 км ҳамда Тошкент шаҳрида 36,8 км минтақавий автомобиль йўлларида  таъмирлаш ишлари олиб борилди. Минтақавий ички йўллар таъмири ҳажми эса ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан  106,5 фоизга ошган.

 

2018 йил 9 ойлик якунларига кўра минтақавий автомобиль йўлларини таъмирлаш (худудлар кесимидаги диаграмма)

 

2018 йил 9 ойдавомида Республика бўйича автомобиль йўлларида 42695 км узунликдаги йўллардан 890,5 кмдан иборат қисмида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, уларнинг ҳолати яхшиланди. Бу эса 2017 йилининг  9 ойлигига қараганда 184,9 фоизни ташкил этади.

Қўмита тизимидаги корхонлар томонидан 2018 йил 9 ойлигида  265,7млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Мазкур кўрсаткич 2017 йилининг 9 ойлигига нисбатан 128,9 %ни ташкил этганлигини кўрсатади.

Тизим корхонлари томонидан 2018 йил 9 ойлигида 579 та янги иш ўринлари яратилди. Бу кўрсаткич эса 2017 йилининг мос равишдаги тегишли даврига қараганда қарийб икки баравар ортиб, 195,0 фоизни ташкил этади.

Корхонлар томонидан қора металл чиқиндилари топшириш кўрсаткичи 2018 йил 9 ойлигида 12815 тоннани ташкил этади. Бу қарийб ўтган йилги даражада қолиб, камайишга йўл қўйилмаган.

Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистон Республикаси Автомобиль  йўллари давлат қўмитасининг 2018 йил 9 ойлигида – умумий бажарилган ишлар хажми – 1908,0 млрд. сўмликдан иборат. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг 9 ойлигига нисбатан бир ярим баравардан зиёдга ошиб, 155,9 фоизни ташкил этганлигини кўрсатади.


Интерактивные услуги

Единый портал интерактивных государственных услуг