Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Заместитель председателя комитета – главный инженер

24 июля, 2015 Распечатать Скачать (PDF 121 Kb)

Адилов Обид Чориевич

Заместитель председателя — главный инженер Комитета по автомобильным дорогам при Министерстве транспорта Республики Узбекистан

+998 71 207-67-68 

+998 71 239-14-06

Виртуальная приемная



Функциональные обязанности заместителя председателя Государственного комитета Республики Узбекистан по автомобильным дорогам – главного инженера

  • Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раиси ўринбосари – бош муҳандиси қўмита таркибидаги Автомобиль йўлларидан фойдаланиш ва техник ҳолатини таҳлил қилиш бошқармаси, Оғир вазнли ва катта ҳажмдаги бкларни мониторинги бўлими, Автомобиль йўллари давлат кадастри ва ҳисоботи бўлими, Йўл ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўлими фаолиятини ташкиллаштиради.
  • Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раисининг ўринбосари – бош муҳандис қуйидагиларга раҳбарлик қилади:
  • автомобиль йўлларининг халқаро транзит йўлакларини шакллантириш;
  • илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, таъмирлаш ва сақлаш соҳасида инновацион технологиялар ва замонавий стандартларни жорий этиш;
  • йўл хўжалиги соҳасидаги замонавий технологияларни ва етакчи хорижий мамлакатларнинг тажрибасини ҳисобга олган ҳолда автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, таъмирлаш ва сақлаш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солиш борасидаги норматив ҳужжатларни такомиллаштиришга доир таклифлар киритиш ва такомиллаштиришда иштирок этиш;
  • автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, таъмирлаш ва сақлаш, шунингдек йўл-қурилиш материаллари, буюмлар ва конструкцияларни ишлаб чиқиш борасида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини таъминлаш;
  • автомобиль йўллари таъмирлаш ва сақлашда участкаларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга йўналтирилган тадбирларни амалга ошириш;
  • йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида автотранспорт воситалари ҳаракатини вақтинча чеклаш ёки тўхтатишни жорий этиш бўйича таклифлар киритиш;
  • сафарбарлик тайёргарлигини, шунингдек идоравий мансуб ташкилотларнинг сафарбарлик тайёргарлиги бўйича улар фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш;
  • автомобиль йўллари ва сунъий иншоотларнинг техник ҳолатини ҳар йили кўздан кечириш, текшириш;
  • Ўзбекистон Республикасининг автомобиль йўллари рўйхатини шакллантириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
  • мамлакат минтақаларини боғловчи ва кеча-кундуз, узлуксиз ва хавфсиз автомобиль транспорт алоқасини таъминлайдиган транспорт коммуникацияларини ривожлантириш;
  • махсус рухсатнома берган ҳолда, шу жумладан халқаро ташишларни амалга ошираётган йирик ўлчамли ва оғир юк кўтарадиган автотранспорт воситаларининг автомобиль йўллари бўйича ҳаракати йўналишларини белгилаш;
  • қулай ва хавфсиз ҳаракатни таъминлаш учун автомобиль йўлларидан фойдаланиш, автомобиль йўлларидан фойдаланишда йўл ҳаракати хавфсизлиги ва фавқулодда вазиятлар  органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
  • автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш соҳасида сифат назоратини амалга ошириш;
  • автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, таъмирлаш ва сақлаш устидан техник кузатиш;
  • автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш соҳасида замонавий технологияларни ва янги материалларни жорий этиш бўйича тажриба ишлари олиб бориш;
  • фуқароларни қабул қилишни ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг оғзаки ва ёзма мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш, улар бўйича қарорлар қабул қилиш ва ариза берувчиларга қонун ҳужжатларида белгиланган муддатда жавоблар юбориш.
  • Қўмита раисининг ўринбосари – бош муҳандис Қўмита раисига функционал бўйсинади. 
  • Қўмита раисининг биринчи ўринбосари – бош муҳандис сабабли равишда вақтинчалик бўлмаган тақдирда унинг вазифасини қўмита раисининг ўринбосари бажаради. 
  • Қўмита раисининг ўринбосари – бош муҳандис Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тақдимномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади. 

Интерактивные услуги

Единый портал интерактивных государственных услуг