Барча қурилиш ташкилотлари диққатига!
"Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси" Давлат унитар корхонаси қуйидаги объектлар бўйича тендер эълон қилади:
1.Объект номи: "Хаким ат-Термизий комплекси – Султон Саодат комплекси" автомобиль йўлини (жумладан, 4Р206 а/й 7,3-10,5 км, 4К599г а/й0-3,6 км, 4К599в а/й.нинг янги йўналиш бўйича 2,6-8 км қисми) реконструкцияқилиш
Жойлашган ҳудуд: Сурхондарё вилояти
Объектнинг бошланғич нархи: 81 210 076 109 сўм.
Қурилиш муддати: 30 ой. Лотрақами: http://dxarid.uzex.uz/ru/tender2/lot/7022213/
2.Объект номи: 4Р4 "Тошкент ш. — Келес ш. — Қозоқкентсой қ. — М39 автойўли (820 км)"автомобиль йўлининг 0-12 км қисмини реконструкция қилиш
Жойлашган ҳудуд: Тошкент вилояти
Объектнинг бошланғич нархи: 123 755 170 263 сўм.
Қурилиш муддати: 36 ой. Лотрақами: http://dxarid.uzex.uz/ru/tender2/lot/7022194/
Буюртмачи: "Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси" Давлат унитар корхонаси (Тошкент шаҳар, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 68-уй.)
Тендер ташкилотчиси: "STROY KONSALTING SERVIS" Масъулияти чекланган жамият (Тошкент шаҳар, Шаҳрисабз кўчаси, 16А уй, 504 хона, тел:71-256-16-93).
Молиялаштириш манбаси: Давлат бюджети.
- Тендер иштирокчилари иш (хизмат) ларни бажариш учун зарур бўлган меҳнат ресурслари ва мутахассисларнинг мавжудлигига, мутахассисларнинг етарли касбий ва техникавий малакага, молиявий имкониятларга, шартнома тузиш юзасидан фуқаролик-муомала лаёқати ваколатларига эга ва тажрибали бўлишлари шарт.
- Таклифларни баҳолашда Тендер иштирокчиларининг (оферент) тендер таклифлари (оферта) қонун ҳужжатларига мувофиқ қўшилган қиймат солиғидан озод қилинган импорт қилувчиларнинг товар (иш, хизмат) лари қўшилган қиймат солиғи суммаси қўшимча равишда ҳисобга олинади.
- Иштирокчи тендерда қатнашиш тўғрисидаги таклифи ва тендер ҳужжатлари бўйича сўровномалар билан тендер ташкилотчиси "STROY KONSALTING SERVIS" Масъулияти чекланган жамиятига қуйидаги манзил бўйича мурожаат этишлари мумкин: Тошкент шаҳар, Шаҳрисабз кўчаси, 16А уй, 504 хона, тел: 71-256-16-93.
- Тасдиқланган тендер ҳужжатлари билан танишиш учун буюртмачи томонидан жойлаштириладиган давлат харидлари бўйича махсус ахборот xarid.uz порталидан юклаб олишлари мумкин.
- Тендер ташкилотчисига таклифларни махсус ахборот порталида тендер эълон қилинган кундан бошлаб 15 календарь куни ичида Тошкент шаҳар, Шахрисабз кўчаси, 16А уй, 504 хона, тел: 71-256-16-93; e-mail: ulugbek-ap@inbox.ru манзилга топшириш лозим. Тендер таклифларини қабул қилишнинг охирги муддати 2020 йил 22 июнь куни соат 15:00 гача.
- Таклиф (оферталар) очилиши xarid.uz махсус ахборот порталида эълон чоп этилган кундан бошлаб 15 кундан кейин, қуйидаги манзилда ўтказилади: Тошкент шаҳар, Мустақиллик шох кўчаси, 68-уй мажлислар зали.