"Қамчиқ" довони автомобиллар ҳаракати учун қайта очилди
Хабарингиз бор, "Қамчиқ" довонида кўчки хавфи эълон қилинганлиги туфайли, автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилган эди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тегишли хизматлар билан ҳамкорликда олиб борилган амалий ҳаракатларни мувофиқлаштириб борди.
Амалга оширилган зарурий тадбирлар натижасида бугун, 12-март куни соат 18:00 да "Қамчиқ" довони автомобиллар ҳаракати учун қайта очилди.
Автомобиль йўллари қўмитаси Ахборот хизмати