Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

ҚАРОР ВА ИЖРО

2599 11 мая, 2021 Распечатать Скачать (PDF 98 Kb)


2021 йил Инвестиция Дастури асосида А380 "Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу" автомобиль йўлининг 698-765 км ва 796-812 км қисмлари қайта қуриш ишларини амалга ошириш белгиланган.


Унда, Пудратчилар — Тахиатош йўл қурилиш таъмирлаш ва Қорақалпоғистон йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхоналари  ҳисобланиб, лойиҳаси эса, "Йўл лойиҳа бюроси" масъулияти чекланган жамияти томонидан ишлаб чиқилган.

Мазкур лойиҳага мувофиқ, автомобиль йўли 1-тоифали бўлиб, 4 та қатнов қисмидан иборат бўлиши кўзда тутилган.

Автомобиль йўлининг йўл тўшамаси қуйидагилардан ташкил топган:

- қопламанинг устки қатлами 6 см. қалинликдаги майда донали зич асфальтобетон;

- қопламанинг остки қатлами 9 см. қалинликдаги йирик донали ғовак асфальтобетон;

- қопламанинг остки қатлами тоший бетон 16 см қалинликда;

- асоснинг устки қатлами 22 см қалинликда чақиқтош-қум аралашмаси;

- асоснинг остки қатлами 23 см қалинликдаги чақиқтош-қум аралашмаси.

Шунингдек, ушбу автомобиль йўлида туташмалар, йўл белгилари, пиёдалар йўлаклари ҳамда автобус бекатлари қуриш ҳам назарда тутилган.

Ушбу объектни қайта қуриш ишлари халқаро стандартлар асосида амалга оширилмоқда.

Объектда жорий йилда жами 60000.0 млн.сўмлик реконструкция қилиш ишлари бажарилиши белгиланган. Жорий йилнинг ўтган январь-апрель ойларида объектда 17649.4 млн.сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилди.

Ҳозирги кунда ушбу объектда майда донали асфальтобетон ётқизиш, йўлнинг икки четига 1-гуруҳ темир тўсиқлар ўрнатиш, йўл ёқасини мустахкамлаш, йўл чизиқларини чизиш ҳамда огоҳлантирувчи устунлар ўрнатиш ишлари бажарилмоқда. 

Объектнинг фойдаланишга топширилиши натижасида ушбу автомобиль йўли тоифаси 1- тоифа техник талабларига тўлиқ ўтказилади.

Йўлнинг ўтказувчанлик қобилияти 7000 дан 14000 дона/кунига ошишига эришилади.

Автомобиль йўллари қўмитаси

Матбуот хизмати


Интерактивные услуги

Единый портал интерактивных государственных услуг