Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Қутлов!

3510 6 сент., 2021 Распечатать Скачать (PDF 178 Kb)


Ҳаммамизга маълумки, яқиндагина Ўзбекистон Республикаси Президенти Мустақиллигимизнинг ўттиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Фармонни имзолаган эди. 


Қабул қилинган мазкур фармонга асосан Автомобиль йўллари соҳасида кўп йиллар давомида меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ ишчи-хизматчилар ҳам юксак давлат мукофотларига сазовар бўлишди.

Булар, 


Қорақалпоғистон Республикаси Автомобиль йўллари бош бошқармаси, Чимбой туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси автогрейдерчиси Саймбетов Пердебай Жумамуратович – "Меҳнат шуҳрати" ордени билан;


Хоразм вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси, Шовот туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси автогрейдерчиси Аширов Курол Сапарбаёвич - "Содиқ хизматлари учун" медали билан;


Сурхондарё вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси, Ангор туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси автогрейдерчиси Ачилдиев Мустафақул Жўраевич - "Шуҳрат" медали билан тақдирланди.

Азиз ҳамкасблар! Сизлар эришган ушбу ютуқлар бутун йўл соҳасида хизмат қилиб келаётган барча-барчани қувонтиргани табиий ҳолдир.

Сиздай юксак давлат мукофотига сазовор бўлган ҳамкасбларни соҳада хизмат қилаётган барча йўлсозлар номидан муборакбод этган ҳолда оилавий бахт, узоқ-умр, соғлиқ-саломатлик ҳамда келгусидаги фаолиятингизга омадлар ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Яна бир бор юксак давлат мукофотлари муборак бўлсин!

Автомобиль йўллари қўмитаси 

жамоаси

Интерактивные услуги

Единый портал интерактивных государственных услуг