Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

3527 1 июня, 2021 Распечатать Скачать (PDF 101 Kb)


Айрим ижтимоий тармоқлар томонидан "Amirsoy" тоғ-чанғи курорти мажмуасига олиб борувчи автомобиль йўлини қуриш ишларининг лойиҳа-смета ҳужжатлари билан боғлиқ асоссиз фикрлар тарқатилмоқда.


Мазкур объект бўйича ишлаб чиқилган лойиҳа юзасидан "Йўлинжиниринглойиҳа" МЧЖ томонидан мутасадди идоралар билан келишилган ҳолда Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги "Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси" Давлат унитар корхонасининг йиғма ижобий хулосалари олинган. 

Пудратчи ташкилот томонидан объектда йўл қурилиш ишлари белгиланган тартиб асосида яъни, техник ва муаллифлик назорати остида ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига тўлиқ риоя этган ҳолда амалга оширилган.

Аввал маълум қилганимиздек, жорий йилнинг март ойида "Amirsoy" тоғ-чанғи курорти ҳудудида гурунт ва тоғ жинсларида геологик силжиш, шунингдек, Давлат Геология қўмитаси ҳузуридаги Хавфли геологик жараёнларни кузатиш давлат хизматининг хулосаларига кўра ушбу ҳудудда хавфли геологик жараёнларни фаоллашишининг реал хавфи туғилиб, кўчки ёриқларида топогеодезик реперларни кўрсаткичига кўра суткасига 10-20 см гача сурилиш ва 1,0 метргача чўкиш ҳолатлари кузатилиши оқибатида автомобиль йўлига зарар етказилган.

Айни пайтда "Amirsoy" тоғ-чанғи курорти мажмуасига олиб борувчи автомобиль йўлида содир бўлган йўл чўкиш ҳолатини бартараф этиш бўйича "Ўзйўллойиҳа" лойиҳа-қидирув институти ДУК томонидан "ЎзгашкЛИТИ" ДУК ва Давлат Геология қўмитаси ҳузуридаги Хавфли геологик жараёнларни кузатиш давлат хизмати билан биргаликда автомобиль йўлининг чўккан қисмида муҳандислик-геологик, гидрологик, гидрогеологик ва топографик тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.

Автомобиль йўллари қўмитаси – оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқ вакилларига 2021 йил март ойида "Amirsoy" тоғ-чанғи курорти мажмуасига олиб борувчи автомобиль йўлида кузатилган табиий офат бўйича маълумотлар очиқлигини маълум қилади.

Автомобиль йўллари қўмитаси 

Матбуот хизмати


Интерактивные услуги

Единый портал интерактивных государственных услуг