Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

ТЎРТКЎЛДА: ҲОКИМ, ВАЗИР ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ

2767 26 мая, 2021 Распечатать Скачать (PDF 478 Kb)


Кадрлар салоҳиятини ошириш, ёшларнинг билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлаш, уларнинг янги ғоя ва иқтидорини қўллаб-қувватлаш айни кун талаблари билан ҳамоҳангдир.


Жорий йилнинг 25 май куни Қорқалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туманида Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари қўмитаси раиси ўринбосари О. Жуманиёзов ва туман ёшлари билан учрашув бўлиб ўтди. 


Ёшлар билан учрашув доирасида йўл соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтдилди ва бугунги ислоҳотлар жараёнида ёшларнинг алоҳида ўрни борлиги ва соҳадаги бундай ислоҳотларда ёшларнинг ғояларини, уларнинг амалга ошираётган ишлари билан яқиндан танишиш муҳимлиги таъкидланди. Туман ёшларига жамиятимизда йўлсозлар обрўсини ошириш, йўл инфратузилмаси ва йўл қурилиши соҳасини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам маълумот берилди.


Очиқ мулоқотда ёшларда мавжуд муаммолар бўйича мутасаддиларга саволлар беришди. Мутасаддилар муаммоларни ҳал этиш учун амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида батафсил маълумот беришди ҳамда ўзаро фикрлар аламшилинди.

Шу билан бирга қўмита раҳбарияти тизимда турли лавозимларда бўш иш ўринлари мавжудлигини таъкидлаган ҳолда, ёш мутахассисларни тизимни ривожлантириш учун ўз ҳиссаларини қўшишга чақирди.


Шунингдек, Очиқ мулоқот шаклида ўтказилаётган учрашувда Қорақалпоғистон Республикаси Автомобил йўллари бош бошқармаси бошлиғи Арслон Гобенов, тумандаги сектор раҳбарлари ва ташкилот вакиллари иштирок этдилар.


Учрашув сўнгида ёшларни соҳага оид қизиқишларини ҳамда ёшларнинг ўзига бўлган ишончини ошириш мақсадида эсдалик совғалари улашилди.

Автомобиль йўллари қўмитаси 

Матбуот хизмати


Интерактивные услуги

Единый портал интерактивных государственных услуг