Ўзбекистон янгиликлари
Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрига келди
Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоевнинг таклифига биноан 6 июль куни Остонага ташриф буюрди.
Батафсил...Эртасини ўйлаган мамлакат ёшларини эътиборсиз қолдирмайди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 4 июль куни ёшлар билан манзилли ва тизимли ишлаш, улар учун муносиб шароитлар яратиш, бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Батафсил...Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Батафсил...Шавкат Мирзиёев: дастурлар натижасини одамлар ўз уйида сезиши керак
Президентимиз Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, янги лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 29 июнь куни Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги бир қатор ижтимоий объектларга ташриф буюрди.
Батафсил...Аҳоли муаммоларини ҳал этиш, турмуш шароити ва ҳаёт сифатини яхшилаш – бош мақсадимиз
Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 27 июнь куни "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурларини амалга ошириш, аҳоли яшаш жойларини обод масканга айлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Батафсил...Иқтисодий манфаатдорлик автомобилсозлик ривожида бош омил бўлиши зарур
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 26 июнь куни автомобиль саноатида жорий йил учун белгиланган ишлаб чиқариш ва экспорт кўрсаткичларини таъминлаш, тармоқнинг ривожланиш истиқболларини белгилаш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Батафсил...БМТ Бош Ассамблеясининг "Марказий Осиё минтақасида тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш бўйича минтақавий ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш" резолюцияси қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги баёноти
Жорий йил 22 июнь куни БМТ Бош Ассамблеясининг ялпи мажлисида "Марказий Осиё минтақасида тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш бўйича минтақавий ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш" резолюцияси қабул қилинди. Лойиҳаси Ўзбекистон томонидан Марказий Осиёдаги қўшни мамлакатлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ушбу ҳужжатни БМТга аъзо барча давлатлар бир овоздан қўллаб-қувватлади.
Батафсил...Хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳудудларни комплекс ривожлантиришга хизмат қилади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 21 июнь куни тармоқлар ва ҳудудларда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳолати, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ўзлаштириш натижалари таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Батафсил...Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги баёноти
Тошкент шаҳрида 2018 йил 27 март куни бўлиб ўтган Афғонистон бўйича халқаро конференция давомида эришилган келишувларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ушбу мамлакатдаги вазиятни барқарорлаштириш ва уни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга кўмаклашишга қаратилган саъй-ҳаракатларни давом эттирмоқда.
Батафсил...Президентимиз Ислом цивилизацияси маркази қурилишига тамал тоши қўйди
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев 15 июнь куни Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази қурилиш майдонига ташриф буюриб, иншоот пойдеворига рамзий тамал тоши қўйди.
Батафсил...