Ўзбекистон янгиликлари
Тошкентдаги биринчи мева-сабзавот ярмаркаси
Пойтахтимизда 8−10 ноябрь кунлари биринчи Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси бўлиб ўтмоқда.
Батафсил...Тошкент метрополитени "Ўзбекистон темир йўллари" таркибига киритилди
Тошкент метрополитени раҳбари - "Ўзбекистон темир йўллари" раиси ўринбосари бўлади. Тошкент метрополитени "Ўзбекистон темир йўллари" акционерлик жамияти ташкилий тузилмасидан жой олди. 28 октябрь куни қабул қилинган Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси қарорида ушбу ўзгариш кўзда тутилган.
Батафсил...Дори воситалари нархлари чекланади
1 январдан дори-дармон воситаларига чекланган савдо устамалари, ижтимоий аҳамиятга эга дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари учун муайян нархлар жорий этилади.
Батафсил...Ҳиндистон Республикаси ташқи ишлар давлат вазири Самарқандга ташриф буюрди
Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Ҳиндистон Республикаси ташқи ишлар давлат вазири Мобашар Жавад Акбар жорий йил 31 октябрь куни Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди.
Батафсил...АҚШ Давлат котибининг ўринбосари билан учрашув
Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 2016 йил 29 октябрь куни АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шэннонни қабул қилди.
Батафсил...Туркманистон Президенти билан телефон орқали мулоқот тўғрисида
2016 йил 26 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Батафсил...2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори
Батафсил...ЎзЛиДеПдан Президентликка Шавкат Мирзиёев номзоди тасдиқланди
2016 йил 19 октябрь куни Тошкент шаҳрида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг VIII съезди бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан сайланган 300 га яқин делегат қатнашди.
Батафсил...Тошкентда ИҲТ ТИВКнинг 43-сессияси ўз ишини бошлади
2016 йилнинг 18 октябрь куни Тошкент шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессияси ўз ишини бошлади.
Батафсил...Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг еттинчи ялпи мажлиси тўғрисида ахборот
2016 йил 12 октябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг еттинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда Вазирлар Маҳкамасининг таклиф этилган аъзолари, вазирликлар ва идоралар раҳбарлари, бошқа ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари, шунингдек, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этдилар.
Батафсил...