Ўзбекистон янгиликлари
Оқсаройда қабул
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 22 сентябрь куни Оқсаройда Корея Республикаси Экспорт-импорт банки (Эксимбанк) президенти Ли Дук Хунни қабул қилди. Давлатимиз раҳбари меҳмонни юртимизга ташрифи билан қутлар экан, мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик ҳар томонлама ва изчил ривожланиб бораётганини таъкидлади. Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловидан кейин илк давлат ташрифи билан жорий йилнинг май ойида Корея Республикасига борди. Ушбу ташриф ўзаро манфаатли серқирра ҳамкорликнинг миқёси ва истиқболларини янги босқичга кўтаришда муҳим аҳамият касб этди.
Батафсил...Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори
Батафсил...Бельгия парламенти делегациясининг учрашувлари
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида мамлакатимизга ташриф буюрган Бельгия Қироллиги парламенти Вакиллар палатаси раиси Зигфрид Браке раҳбарлигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов билан учрашувда Ўзбекистон ва Бельгия ҳамкорлиги сиёсий, савдо-иқтисодий ва гуманитар соҳаларда изчил ривожланиб бораётгани алоҳида таъкидланди. Ўзбекистон билан Бельгия ўртасидаги парламентлараро муносабатлар тобора фаоллашмоқда. Бельгия парламенти вакиллари, "Бельгия – Ўзбекистон" парламентлараро ҳамкорлик гуруҳи аъзолари мамлакатимизда ўтказиладиган халқаро анжуманларда мунтазам иштирок этиб келаётир. Иқтисодий соҳада Ўзбекистон билан Бельгия ўртасида энг кўп қулайлик яратиш тизими жорий қилинган. Ўзбекистон Бельгияга пахта толаси, газлама, ноорганик кимё маҳсулотлари экспорт қилади. Бельгиядан мамлакатимизга механик ускуналар, фармацевтика маҳсулотлари, пластмасса буюмлар, каучук ва резина келтирилади. 1999 йилдан Тошкентда Валлония Экспорт ва хорижий сармоялар бўйича агентлиги (AWEX) ваколатхонаси фаолият кўрсатмоқда. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан Ғарбий Фландрия Савдо-саноат палатаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланган. Мамлакатларимизда қишлоқ хўжалиги, савдо, иқтисодиёт, сармоя, шаҳарлар инфратузилмасини такомиллаштиришга бағишланган қатор бизнес-форум ва тақдимотлар, ишбилармонлар учрашувлари ўтказилмоқда. Бельгия парламенти делегацияси аъзолари Ўзбекистоннинг тинчликпарвар сиёсатини, минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади. Ўзбекистон билан парламентаризм, савдо, иқтисодиёт каби соҳалардаги алоқаларни ривожлантиришдан манфаатдор эканини алоҳида қайд этди. – Ўзбекистон муҳим стратегик ҳамкорларимиздан, – деди Зигфрид Браке. – Давлатингиз минтақада тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратмоқда, шу тариқа минтақадаги осойишталик ва фаровонликка улкан ҳисса қўшмоқда. Мамлакатингизда тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган ислоҳотлар, соҳа тараққиёти учун яратилган имконият ва қулайликлар эътиборга молик. Биз Ўзбекистоннинг "Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари" стратегияси билан ҳам яхши танишмиз. Мамлакатингизда амалга оширилаётган бундай кенг кўламли ислоҳотлар халқингиз фаровонлигининг асосидир. Турли йўналишлардаги ўзаро ҳамкорлигимизни янада равнақ топтириш ниятидамиз. Бельгия делегацияси аъзолари мамлакатимиз Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, унинг қўмиталари, фракциялари ва депутатлик гуруҳлари фаолияти билан таништирилди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси, Олий Мажлиснинг Бельгия Қироллиги парламенти билан ҳамкорлик бўйича гуруҳи раҳбари А.Саидов билан учрашув чоғида икки мамлакат ўртасида парламентлараро муносабатларни ривожлантириш, қонун устуворлигини таъминлаш, савдо-иқтисодий каби қатор соҳалардаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, ўзаро тажриба алмашувини фаоллаштиришга оид масалалар муҳокама қилинди. Бельгия делегацияси Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирликларида ҳам музокаралар ўтказди.
Батафсил...Швейсария элчиси билан учрашув
2015-йилнинг 9-сентабр куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазириАбдулазиз Комилов Швейсария Конфедератсиясининг янги тайинланган Фавқулодда ва МухторЭлчиси Штефан Клётслини қабул қилди.
Батафсил...Тинчликни мустаҳкамлаш йўлида ҳамкорлик
Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Сзинпиннинг таклифига биноан 2-3-сентабр кунлари ташриф билан Пекин шаҳрида бўлди.
Батафсил...