Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

2018-2019 йиллар I-чорак якунларига кўра Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг асосий фаолияти бўйича кўрсаткичлари тўғрисида тахлилий маълумот.

4765 27 Май, 2019 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 219 Kb)


Т/р Асосий фаолият тури бўйича кўрсатгичлар Ўлчов бирлиги 2018 й 1-чорак амалда 2019 й 1-чорак амалда 2018 йилнинг I-чорагига нисбатан(%)
Бажарилган иш хажми, жами

млрд.сўм 449,6 598,4 133,1
шу жумладан:
1 Инвеститсия дастури бўйича млрд.сўм 74,7 202,0 270,4
2 Тўла таъмирлаш ишлари млрд.сўм 8,3 55,8 672,2
3 Минтақавий йўлларни таъмирлаш ( "Вилоят минтақавий йўлларга буюртмачи хизмат"ДУКлар буюртмаси билан) млрд.сўм 19,8 23,4 109,2
км 210 226 104,5
4 Умумий фойдаланувдаги автомобил йўлларини жорий таъмирлаш ва сақлаш ишлари млрд.сўм 346,8 317,2 91,4
км

480

368 76,6
5 Саноат ишлаб чиқариш хажми млрд.сўм 43,6 64,8 148
6 Янги ишжойларини яратиш киши 124 42 33,9
7 Қора металл чиқиндиларини топшириш тонна 3975 3980 100,1


Қўмита тизимидаги корхона ва ташкилотларда 2019 йил I-чорагида Инвестиция дастурига асосан умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида 202,0 млрд.сўмлик  қуриш ва реконструкция қилиш  ишлари амалга  оширилди. Ушбу кўрсаткич 2018 йилнинг 2019 йилга  нисбатан  270,4 фоизни ташкил этади.

Бундан ташқари тўла таъмирлаш дастурига асосан умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида 55,8 млрд.сўмлик таъмир ишлари бажарилди. Бу кўрсаткич эса ўтган йилга нисбатан 672,2 фоизни ташкил қилади.

2018-2019 йилларнинг I-чорак якунларига кўра асосий фаолият кўрсатгичларининг тақослама диаграммаси

2019 йил I-чорак якуни бўйича Республикамиздаги 226,0 км минтақавий автомобиль йўлларини таъмирланди. Шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида 9,4 км, Андижонда 71,0 км, Бухорода 9,8 км, Жиззахда 9,6 км, Қашқадарёда 3,7 км, Навоийда 20,3 км, Наманганда 9,7 км, Самарқандда 35,4 км, Сурхандарёда 12,0 км, Сирдарёда 5,4 км Тошкент вилоятида 4,7 км, Фарғонада 17,8 км, Хоразмда 11,5 км ҳамда Тошкент шаҳрида 5,8 км минтақавий автомобиль йўлларида  таъмирлаш ишлари олиб борилди. Минтақавий ички йўллар таъмири ҳажми  ўтган йилга нисбатан 107,6 фоизни ташкил этади.

 

2019 йил I-чорак якунига кўра минтақавий автомобиль йўлларини таъмирлаш (худудлар кесимидаги диаграмма)


2019 йил  I-чорак давомида Республика бўйича автомобиль йўлларида 42695 км узунликдаги йўллардан 317,2 кмдан иборат қисмида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, уларнинг ҳолати яхшиланди. Бу эса 2018 йилига қараганда 91,4 фоизни ташкил этади.

Қўмита тизимидаги корхонлар томонидан 2019 йилда  64,8 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Мазкур кўрсаткич  2018 йилга нисбатан 148 %ни ташкил этганлигини кўрсатади.

Тизим корхонлари томонидан 2018 йилда 42 та янги иш ўринлари яратилди. Бу кўрсаткич эса 2018 йилининг мос равишдаги тегишли даврига қараганда 33,9 фоизни ташкил этади.

Корхонлар томонидан қора металл чиқиндилари топшириш кўрсаткичи 2019 йилнинг I-чорагида 3980 тоннани ташкил этади. Бу қарийб ўтган йилги даражада қолиб, камайишга йўл қўйилмаган.

Хулоса қилиб айтганда, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль  йўллари қўмитасининг 2019 йил I-чорагида – умумий бажарилган ишлар хажми – 598,4 млрд. сўмликдан иборат. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 133,1 % ни ташкил этганлигини кўрсатади.

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали